Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Сўзга нур бағишлаган адиб” Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллигига  11.04.2014 12:57

  abdulla-qodiriy-120-yil  2014 йил 10 апрель куни хизмат кўрсатиш бўлими ўқув залида ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан “Сўзга нур бағишлаган адиб” номли обзор ўтказилди.
    Сектор кутубхоначиси Д. Деҳқонбоева адибнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида гапирар экан, ўзбек миллатининг фахри, биринчи ўзбек романи муаллифи Абдулла Қодирий ўзининг юксак маънавий салоҳияти ва бетакрор адабий – эстетик тафаккури билан халқимизнинг эҳтиромини қозонган буюк адиб эканлигини эътироф этди.
    Шунингдек, йиғилганларни “Сўзга нур бағишлаган адиб” кўргазмасига тақдим этилган энг сара асарлари билан таништирар экан,  китобхонлар томонидан севиб ўқиладиган, “Шарқ” нашриёти томонидан қайта нашр этилган “Меҳробдан чаён” ва “Ўткан кунлар”  асарларига алоҳида тўхталиб ўтди. Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирийнинг асарлари Шарқ мамлакатлари ва МДҲ давлатларида ҳам шуҳрат қозонган.
    Кўргазмага шунингдек, Абдулла Қодирий томонидан ўзбек тилига ўгирилган, ҳозирда абитуриентлар ва талабалар орасида оммабоп бўлган, рус ёзувчилари Н. В. Гоголнинг “Уйланиш”, А. П. Чеховнинг “Олчазор” асарлари ҳам тақдим этилган.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100