Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Само илмининг султони”  01.11.2014 10:56

2014 йилнинг 29 октябрь куни  Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида буюк астроном ва математик Аҳмад Фарғоний таваллудининг 1217 йиллигига бағишланган “Само илмининг султони” деб номланган адабий кеча ўтказилди. Тадбир кутубхонанинг Ўлкашунослик сектори ва Фарғона педагогика коллежи ҳамкорлигида ташкил этилди.Тадбирда коллеж ўқувчилари ва АКМ китобхонлари қатнашдилар. Кечага Фарғона педагогика коллежининг тарих ўқитувчиси М.Неъматова ва 105-гуруҳ ўқувчилари таклиф этилдилар.

            Тадбирни  кутубхонанинг ўлкашунослик сектори мудири С.Юсупова олиб борди. У кечани очиб, буюк аллома ва у яратган асарларнинг беқиёс аҳамияти ҳақида гапирди. Сўнг “Само илмининг султони” деб номланган китоб кўргазмасига шарҳ берди. У тадбир қатнашчиларини кўргазмадаги адабиётлар билан таништирар экан, кутубхона фойдалнувчилари Аҳмад Фарғоний ҳақида  ўзларига керакли маълумотларни электрон каталог ва картотекадан топишлари, материалларни тўлиқ матнли Маълумотлар базасидан олишлари мумкинлигини айтди. Китоб кўргазмасидан 14 номда жой олган адабиётлар  Фарғоний асари, олим ҳақидаги илмий ва бадиий асарлар, ахборот кутубхона маркази ходимлари томонидан тузилган методик ва библиографик қўлланмалардан иборат.

            Шундан сўнг  педагогика коллежи ўқитувчиси М.Неъматова Фарғоний ва аллома яшаган замон ҳақида сўзлади. Фарғоний яшаган давр қийин бўлишига қарамай Шарқ мамлакатларидан кўп олим ва фозиллар чиққанини айтди. Ўн икки аср олдин яшаган Аҳмад Фарғоний асарлари ва ихтиролари  табиий фанларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшгани, илмий кашфиётлари бир неча асрлар давомида ўрганилгани ва амалда қўлланилгани ҳақида гапирди. Ушбу асарлар ҳозирги замон фанларининг айримларига асос солган.

       Кейин эса коллежнинг 105-гуруҳ ўқувчилари М.Ҳайитохунова, О.Набиева ва М.Назаровалар олимнинг илмий мероси ҳақида гапириб бердилар. Буюк олим яратган  илмий асарлар турли даврда яшаган кўплаб олимларга бебаҳо кўмак бўлган ва бир неча бор нашр қилинган. Бу асарларнинг қўлёзмалари чет эл кутубхоналарида сақланмоқда. Шу гуруҳ ўқувчиси Э.Тилаволдиева Фарғонийшунослик ҳақида гапириб, аллома асарлари билан шуғулланган олимлар ҳақида сўзлаб берди, сўзининг охирида Фарғоний ҳақида шеър ўқиб берди.

            Кеча якунида кутубхонанинг фаол китобхони Юсуфий ёшлар билан ўтказилаётган бундай тадбирлар йигит-қизларимизнинг билимини, маънавий дунёсини оширишда муҳим аҳамиятга эгалигини, юртбошимиз раҳнамолигида ёшларга катта имкониятлар яратилганлиги ҳақида гапириб, фарғоналик олимлар, шоир ва ёзувчилар тўғрисида алоҳида тўхтаб ўтди. Сўзининг охирида у ўзининг она ҳақидаги шеърини ўқиб берди.

            Тадбир қатнашчилари Аҳмад Фарғоний ҳаёти ва илмий фаолияти, унинг асарлари ҳақида билимга эга бўлдилар. Тадбир иштирокчилари бу адабий кечадан  яхши таассурот билан қайтдилар.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100