Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллиги   07.12.2014 15:20

 Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  22 йиллигини муносиб қаршилаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
   2014 йил 28 ноябрь куни Қува компьютер технологиялари КҲК да “Қомусимиз – келажагимиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда АКМ  Ҳуқуқий ахборот сектори мудири Р. Максудова, Каталоглаштириш бўлими мудири Д. Мирзалиев, ТАТУ ФФ ўқитувчиси И. Тешабоев, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашдилар.
   Кечани коллеж маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари С. Тешабоев очар экан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб ва тенглаштириб бўлмаслиги, унда  ифодаланган ғоялар замирида халқнинг, миллатнинг, қолаверса ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мужассамлигини  таъкидлаб ўтди.
   Кечада  Ҳуқуқий ахборот сектори  мудири Р. Максудова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг  ёшлар ҳаётида тутган ўрни ва бу борада кутубхонамизда олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Сўнгра  Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид савол-жавоб викторинаси ўтказилди. Ўқувчилар викторина ўйинида  фаол иштирок этдилар. Ғолибларга эсдалик совғаси сифатида китоблар тақдим этилди ҳамда Конституциямизнинг 22 йиллигига бағишланган буклет барча ўқувчиларга тарқатилди.
   4 декабрь куни Хорижий тиллардаги адабиётлар залида мунозара клуби қатнашчилари ва ўқув зали фойдаланувчилари иIMAG0244штирокида «Constitution (Main Law)» мавзусида тадбир ўтказилди. Бўлим мудири И. Курбанова тадбирни очиб, йиғилганларни Конституциямизнинг 22 йиллик байрами билан табриклади.
   Клуб аъзолари А. Комилов ва М. Ғаниевалар Конституциямиз тарихи, асосий бўлим ва моддалари ҳақида гапириб ўтдилар. Шундан сўнг вазир, Тошкент, президент каби сўзлар яширилган қизиқарли кроссвордни ҳамжиҳатлик билан ечдилар.
   Тадбирда жуда кўп қизиқарли ўйинлар ўтказилди. Шулардан бири Конституция қабул қилинган кун, Конституция неча боб, бўлимдан иборат? каби саволлар жамланган “Сиз Қонунни биласизми?” викторинаси бўлиб, унда барча фаол қатнашди.
   М. Санақулова йиғилганларни турли давлатларнинг конституцияларига оид қизиқарли маълумотлар билан таништирди.
   Клуб аъзолари томонидан ўқиб эшиттирилган  Ҳ. Олимжон, Зулфия, Э. Воҳидов, А. Орипов каби ўзбек шоирларининг асарлари кечага янада кўтаринлик бахш этди.
   Тадбир учун «December 8th –Uzbekistan Constitution Day» китоб-суратли кўргазма ташкил этилиб, унда Конституцияга оид 16 нашр тақдим этилди.
   Тадбир ниҳоясида И. Курбанова барча  тадбир иштирокчиларига  «Dustlik»  журнали совға қилди ва тадбирда иштирок этганлари учун  миннатдорчилик билдирди.

      4 декабрь куни  Маънавият ва маърифат секторида “Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати” Духовн (12)мавзусида суҳбат ўтказилди. Сектор мудири Ф. Альмухаметова Конституциямизнинг тарихи, бўлимлари, моддалари ҳақида гапириб, Конституциянинг иккинчи бўлимидан Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари, Фуқароларнинг бурчлари каби  бир неча моддаларни  ўқиб эшиттирди.

     5 декабрь куни Ҳуқуқий ахборот секторида “Қомусимиз – келажагимиз!”  мавзцпиусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Санъат коллежи ўқитувчиси З. Исмоилов “Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси – асосий қонун”  номли маърузасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг қабул қилинишига доир тарихий воқеалар ҳамда Конституциянинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

     Ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова Конституциянинг ёшлар ҳаётидаги ўрни Конституция крҳақида гапириб, бугунги кунда ёшлар учун яратилган имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ёшларни Конституциямизга, давлатимиз сиёсатига зид бўлган террористик гуруҳ ва диний оқимлар ғоясидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

     Китобхонлар ўртасида ўтказилган викторина катта қизиқиш уйғотди ва ёшларнинг билимини синаб кўришда жуда ҳам фойдали эканлигини яна бир бор исботлади. Викторинада фаол қатнашган фойдаланувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир учун “Конституция – ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати” кўргазмаси ташкил этилиб, М. Шакирова кўргазмага тақдим этилган нашрларга шарҳ берди.

   6 декабрь куни Умумий ўқув залида  доимий фойдаланувчилар учун “Бахтнома қомусим – Конституциям” викторинаси ўтказилди. Етакчи кутубхоначи М. Узақова фойдаланувчиларни байрам билан табриклаб, ушбу байрамнинг халқимиз ҳаётидаги, шу жумладан, ёшлар ўртасида таълим тизиминиКонституция 232 ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида гапириб, инсонларнинг асосий ҳимоячиси эканлиги Конституциямизда белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди.

Викторина давомида китобхонлар фуқаролик бурчлари ва ҳуқуқлари ҳақида фикр алмашиш имконини берган, Асосий Қонуннинг турли бўлим ва моддаларига тааллуқли саволларга жавоб бердилар. Викторинада  Асосий Қонунда белгиланган ҳуқуқларингиздан қандай фойдаланасиз?, Асосий Қонун олдида фуқаролар тенгми? Ўзбекистон Конституциясида таълим олиш ҳуқуқи тўғрисида модда мавжудми? каби саволлар энг қизиқарли деб топилди.

 АКМ фондларида Республикамиз Конституцияси акс эттирилган нашрларни фойдаланувчилар ўртасида тарғиб қилиш, уларнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш мақсадида таркибий бўлимларда 1 та доимий ва 5 та мавзули кўргазмалар ташкил этилди. Кўргазмаларда Асосий Қонун, «Конституция – наше будущее!» дитуциянинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи нашрлар, матбуот саҳифаларида чоп этилган Конституцияга тааллуқли барча маълумотлар тақдим этилди.

 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100