Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун.  09.02.2015 09:51

Миллат даҳоси, халқнинг интеллектуал қиёфаси унинг олиму фозиллари, шоиру адиблари тимсолида намоён бўлади. Алишер Навоий халқимизнинг ана шундай маънавий тимсоли, даҳо фарзандларидан биридир. Куни кеча буюк бобокалонимиз таваллуд айёмининг 574 йиллиги муносабати билан юртимизнинг барча маърифат масканларида байрам тадбирлари, шеърият кечалари, адабий учрашувлар ўтказилди. Шундай тадбирлар 7 февраль куни вилоят АКМнинг доимий китобхонлари, адабиёт муҳиблари, шеъриятга ҳавасманд ёшлар учун таркибий бўлимларда ҳам бўлиб ўтди.

Бугун Навоий шеърияти нафақат ўзбек ва ёҳуд барча туркий халқлар, шу билан бирга шарқу ғарб халқларининг бадиий мулки, маънавий бойлигидир. Йиллар, асрлар оша унинг ижодига бўлган қизиқиш, хусусан, Европа мамлакатларида ҳам ортиб бораётгани бежиз эмас.

“Alisher Navoiy – great Uzbek poet and thinker are the masterpices of deep thinking”  -  “Алишер Навоий – буюк шоир ва мутафаккир” мавзусидаги портрет-кеча Хорижий тиллардаги адабиётлар залида инглиз ва немис тили қизиқувчилари клубларининг 65 нафар аъзолари иштирокида инглиз тилида ўтказилди.

Бўлим мудири тадбирни очар экан, Алишер Навоийнинг адабий мероси ҳақида гапириб, асарлари дунёнинг кўпгина тилларига, шу жумладан инглиз ва немис тилларига таржима қилинганини айтиб ўтди. Шундан сўнг йиғилганлар диққатини фондда мавжуд  бўлган шоир ҳаёти ва ижоди акс эттирилган инглиз тилидаги 24 нашрни ўз ичига олган «Alisher Navoiy – great Uzbek poet and thinker are the masterpices of deep thinking» кўргазмасига жалб қилди ва тақдим этилган адабиётларга шарҳ берди.
              IMAG0075    зил    У выставки

Клуб аъзолари инглиз ва немис тилларида шоир ижодидан  ўқиган шеър ва ғазаллари билан буюк зотга ўз эҳтиромларини ифодалашди. “Гули ва Алишер Навоий” ўртасидаги муносабат тарихини барча қизиқиш билан тинглади. 
Шундан сўнг Навоий қайси шаҳарларда таълим олган?, Улуғ шоир қайси тилларда ижод қилган?, “Хамса” нечта достонни ўз ичига олган?  ва бошқа саволлар асосида викторина ўтказилди.

             Маънавият ва маърифат секторида 16 нафар шеъриятга ҳавасманд ёшлар учун “Шарқнинг буюк шоири, ижодкор ва мутафаккири Алишер Навоий” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомобзорида Истиқлол йилларида Алишер Навоийнинг йигирма жилдли мукаммал асарлар тўплами нашр этилгани, ул зотнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадқиқотлар амалга оширилгани, илмий ва бадиий асарлар яратилиб, кенг ўқувчилар оммасига ҳавола этилгани ва бошқа шу каби эзгу ишлар моҳиятида юксак маънавиятга интилиш, ёш авлодни етук инсон қилиб тарбиялаш сингари улуғвор мақсадлар борлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир учун “Навоий – назм гулшанининг сарвари” мавзусида сектор фондида мавжуд нашрлар кўргазмаси ташкил этилиб, тақдим этилган нашрлар обзори берилди. Ёшларнинг Навоий ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид билимларини синаш мақсадида викторина ўтказилди.
Тадбир сўнггида барча иштирокчилар сектор фонотекасидаги пластинкаларда ёзилган Навоий ғазаллари билан айтиладиган “Сегоҳ”, “Насиҳат”, “Бўлмиш” ашулаларини тингладилар.

            Умумий ўқув зали секторида олий ўқув юртлари талабалари, колОЧЗлеж ўқувчилари ва абитуриентлар учун   “Алишер Навоий – маданият ва давлат арбоби” китоб кўргазмасига тақдим этилган адабиётлар обзори ўтказилди. Алишер Навоий нафақат буюк шоир ва мутафаккир, балки давлат арбоби сифатида ўзининг ижтимоий-сиёсий фаолияти, ўлмас ғоялари ва ҳуқуқий қарашлари билан ҳам машҳурдир. Тадбирда Навоийнинг миллий давлатчилик ва давлатни бошқариш усуллари, инсон ва унинг жамиятдаги ўрни, адолатли жамият қуриш, ижтимоий бирдамлик, ахлоқ-одоб ҳақида келажак авлодларга қолдирган илғор умуминсоний қарашлари акс эттирилган нашрлар бўйича ахборот берилди.
            Худди шундай тадбир - “Нафосат оламининг алломаси” мавзусидаги китоб кўргазмасига тақдим Навои1этилган нашрлар обзори  Абонемент секторида доимий фойдаланувчилар учун  ўтказилди. Кўргазмага Алишер Навоий асарлари, Навоийшунос олимларнинг изланишлари, шоирнинг адабий мероси орқали унинг ҳаёти,  ижоди ва замондошлари ҳақида ҳикоя қилувчи 27 нашр тақдим этилди.
Ўтказилган тадбирларнинг ҳар бирида шоир шахси  ва ҳаёти, ижодий меросига бўлган чексиз муҳаббат ва эҳтиром сезилиб турди.

Бобокалонимизнинг сўз ила сочган гавҳарларини термоқ, уларни ўрганмоқ ва ўқиганларимизни теран англамоқ, барчамизнинг, айниқса, ёшларнинг, бурчимиз эканини унутмайлик, азизлар.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100