Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун  15.02.2015 14:33

   Истиқлол йилларида мамлакатимизда миллий адабиётимиз ва тарихимиз саҳнасида ўчмас из қолдирган кўплаб аждодларимиз қатори Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва фаолиятини ўрганиш борасида қатор эзгу ишлар амалга оширилди.
    Бинобарин, АКМнинг таркибий бўлимларида ҳам Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилди. бобур2
    Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, ёшларни маънавий меросимизни, улуғ аждодларимиз ҳаёти ва ижодини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишларига кўмаклашишдир. Умумий ўқув зали секторида ўтказилган тадбир “Асрларни бўйлаган Бобур” деб номланди.
    Тадбирда фойдаланувчилар қомусий аллома, ўзбек мумтоз адабиётининг атоқли намояндаси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти миллий адабиётимиз тарихида тутган ўрни билан танишиш имконига эга бўлдилар. Бобур ўз даврининг тарихчиси, этнографи, ўлкашуноси, биолог, диншуноси эди.
    Араб алифбосининг мураккаб, ўрганилиши оғир бўлганлиги боис янги “Хатти Бобурий” алифбосини яратган, давлатчиликда вақт меъёрларини қайта ишлаб чиққан, почта тизимига қулай тарзда тартиб берган. Бобур – ҳассос шоир. Унинг ғазаллари, рубоий ҳамда қитъалари, маснавий ва фардларида ҳаётга муҳаббат, умрнинг ўткинчи лаҳзаларини ғанимат билиш, роҳатланиш каби кайфият устунлик қилади.      
     Тадбирда секторнинг доимий фойдаланувчилари ижросида Бобур шеър, рубоий ва ғазаллари янгради. 

    Тадбир учун сектор фондида мавжуд Бобурнинг асарлари, ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид нашрлар кўргазмаси ташкил этилиб, кўргазмага тақдим этилган нашрлар обзори берилди. Маънавият ва маърифат секторида “Буюк шоир, донишманд ва давлат арбоби” мавзусида суҳбат ўтказилди. Мустақиллик туфайли аждоБобурдларимизга кўрсатилаётган эҳтиром, уларнинг асарларини тадқиқ ва тарғиб этишга бўлган ўзгача муносабат чет элларда ҳам юксак эътироф этилмоқда.
  Суҳбат давомида бобокалонимиз Бобурнинг бой маънавий мероси хорижда ҳам катта қизиқиш билан ўрганилаётганлиги қайд этилди. ФДУ талабалари “Бобурнома”дан парчалар ўқиб бердилар. Таъкидлаш керакки, Бобурнинг умри давомида кўнглида асраб-авайлаб юрган кечинмалари, армон ва орзуларини “Бобурнома”дек дунё адабиётининг ноёб дурдонаси ўзида мужассам эта олган.
    Бобур ижоди, айниқса, унинг адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид ноёб асарлари бизга тарихимиз ҳақида қимматли маълумотлар бериш билан бирга, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, боқий қадриятларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ўргатади.
   Абонемент секторида ташкил этилган “Ўлмас истеъдод соҳиби” кўргазмасига тақдим этилган нашрлар обзори ўтказилди. Кўргазмага нафабабурқат шоирнинг асарлари, балки истеъдодининг барча қирраларини очиб берувчи ижодий фаолияти баён этилган манбалар тақдим этилди. Асосий эътибор Бобурнинг илмий-адабий меросига қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов таъкидлаганидек, “Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Ўзбек халқининг довруғини дунёга таратган улуғ аждодларимиздан бири ўлароқ, ул зот бизни ўтмишни, тарихимизни қадрлашга, келажакка буюк ишонч билан қарашга ўргатади”.
   Тадбирларда иштирок этган барча фойдаланувчилар АКМ фондларида мавжуд Бобурнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид нашрлар билан танишиш имконига эга бўлдилар.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100