Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги  09.03.2015 14:11

Халқимизниn5нг суюкли шоираси Зулфиянинг баҳор нафаси, табиатга, ҳаётга муҳаббат ғоялари билан лиммо-лим тўла ижоди қалбларга самимият бағишлайди. Унинг шеърлари она табиатга, шу табаррук тупроққа, унинг меҳнатсевар, фидойи инсонларига, мунис опа-сингилларимизга чуқур эҳтиромга йўғрилгани билан ғоят қадрлидир.

Давлатимиз раҳбарининг қарори билан ардоқли шоиранинг 100 йиллик таваллуд айёми кенг нишонлангани ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш, улар қалбида ватанпарварлик, ибратли анъаналарга ҳурмат ва эҳтиром, миллий адабиётимизга бўлган меҳр ва иштиёқини тобора кучайтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Шундай тадбирлар АКМ доимий фойдаланувчилари учун таркибий бўлимларда ҳам ўткаЗульфиязилди.

28 февраль куни Абонемент секторида “Ўзбекнинг беназир шоираси” кўргазмасига тақдим этилган адабиётлар обзори ўтказилди. Зулфиянинг  шеърияти навқирон авлод маънавиятини юксалтириш, уларни она-Ватанга муҳаббат, эзгулик, юрт тақдирига дахлдорлик, инсонийлик, меҳр-садоқат, саховат, поклик ва ҳалоллик ғояларида тарбиялашида алоҳида аҳамият касб этади. Шоиранинг  “Юрагимга яқин кишилар”, “Мушоира”, “Ҳижрон кунларида” каби шеърий тўпламлари миллий адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Унинг асарлари бир қанча тилларга таржима ҳам қилинган. Кўргазмага тақдим этилган рус тилидаги “Такое сердце у меня” ва  “Строки памяти” шеърий тўпламлари шулар жумласидандир.

7 март куни Умумий ўқув зали секторида “Эзгулик ва бахт куйчиси” мавзусидагизульфия1 кўргазмага тақдим этилган нашрлар обзори ўтказилди. Соғинч, изтироб, ҳаётга муҳаббат билан йўғрилган “Баҳор келди сени сўроқлаб”, “Халқимга айтар сўзларим”, “Соғиниш”, “Шарқнинг ўзи Она бўлган ҳамиша” каби шеърлари адабиёт мухлисларини гўзалликка, инсонни, ҳаётни қадрлашга ундаши билан бирга сабр-қаноат, матонатдан сўзлайди.

Тадбир давомида  АКМда амалиёт ўтаётган ўқувчилар Ш. Ғайратова ва Д. Маҳкамовалар Зулфиянинг “Мен ўткан умрга” ва С. Шчипачевнинг “Зулфияга” шеърларини ўқиб бердилар.

Тадбирларда иштирок этган барча фойдаланувчилар АКМ фондларида мавжуд Зулфияхоним ҳаёти ва ижодий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар  билан танишиш имконига эга бўлдилар.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100