Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Ўзбекистонда жорий йилда умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш куни “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида нишонланади.  07.05.2015 14:41

9 май - Хотира ва кадрлаш куни ҳамда
Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70  йиллигига

 

«Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас»

 

Юртимизда   умумхалқ байрами -  Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди. Бу йилги Кексаларни эъзозлаш йилида унинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, “Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир”.

12 май куни хорижий тиллардаги адабиётлар залида  доимий фойдаланувчилар учун Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддавстречас”  мавзули кеча ўтказилди. Кечага Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Низомжон Аслонов таклиф этилди.

Тадбир учун “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” номли слайд- тақдимот тайёрланиб, намойиш этилди. Йиғилганлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 1999 йил 9 май куни  Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинганлиги, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун таъсис этилган  орден ва медаллар, ота-боболаримизнинг урушда кўрсатган жасоратлари, жангчиларнинг жанггоҳлардан  оила аъзоларига ёзган хатларидан намуналар билан танишдилар.

Уруш қатнашчиси Низомжон Аслонов фойдаланувчиларга урушда капитан унвони билаветеран1н жангга киргани, қуролдошларининг жасоратлари ҳақида сўзлаб берди. У урушдан сўнг Фарғона ўлкашунослик музейини бошқарди, Олимпия резервлари спорт мактабида ёшларга тарих фанидан дарс берди. Низомжон ота уруш хотиралари ҳақида сўзлар экан, жангчиларнинг “Болаларимиз, юртимиз омон бўлсин, алқимиз ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаган ва ҳеч кимдан кам бўлмасин”, деган ниятда жангга кирганлари, бугунги ёшлар учун давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида гапириб, ёшларимиз ҳам ўз ўрнида муносиб фарзанд бўлиб етишишлари зарурлигини таъкидлади.

презенШунингдек, тадбирда  хорижий тиллардаги адабиётлар залининг доимий фойдаланувчиси, Компьютер технологиялари коллежи 2 курс ўқувчиси Мадина Ғаниева ҳам иштирок этиб, 1942 йили урушга кетган бобоси Қўшақов Набижон ҳақида гапириб берди. Набижон ота учала даражадаги “Шуҳрат” ордени, “Қизил Юлдуз” ордени, “Жасорати учун”, “Жанговар хизматлари учун” , “Германия устидан Ғалаба учун”, “Кеннесбергни штурм қилиш учун” медаллари билан мукофотланган. У Ярославлнинг урушда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилган бўлиб, ҳозиргача Қўшақов Набижон номи Ярославлнинг мемориал тахтасида ёзиб қўйилган.

Тадбир тинчлик учун жондан кечганларни хотирлаш, қадрлаш, ҳозирда умргузаронлик қилаётган уруш фахрийларига ва умуман  катталарга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳурмат қилиш зарурлигини яна бир бор эслатди.

У кунларнинг Шуҳрати унутилмайди

    7 май куни умумий ўқув зали секторида доимий китобхонлар иштирокида  “У кунларнинг Шуҳрати унутилмайди” мавзусида обзор ўтказилди.
   9 май – Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан халкимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Иккинчи жаҳонСД уруши даҳшатларининг гувоҳи бўлган кишилар тобора камайиб бормокда. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати бекиёсдир. Фашизм устидан козонилган ғалабага бу йил 70 йил тўлади. Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, балки бутун авлодлар хотирасидан ҳали ҳамон ўчгани йўқ.
     Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.
       Кўргазмага Асил Рашидовнинг “Акам ҳақида”,  И. Пўлатовнинг “Буюк ғалабага Ўзбекистоннинг ҳиссаси”, Т. Малик “Озод инсон ҳақида қўшиқ” ва бошқ. китоблар тақдим этилган бўлиб, уларда ўзбек халқининг  урушдаги қаҳрамонона жасорати, ғалабага бўлган ишончи ва ҳиссаси, ёзувчи ва шоирларимизнинг ўша йиллардаги ижоди ёритилган нашрлар ўрин олган.
     Обзор Президент Ислом Каримовнинг қуйидаги сўзлари билан якунланди: “Ватанимизни, миллий қадриятларимизни доимо эъзозлашимиз, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг қадрига етишимиз, уларни янада мустаҳкамлашимиз керак. Халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўзлигини англаб боргани сари уларнинг онгида “Биз киммиз, кимларнинг авлодимиз, кимлар билан фахрланамиз, биз уларга муносиб бўла олаяпмизми?” деган ёндашув янада чуқурлашиши, амалда намоён бўлмоғи лозим”.

 “Ҳеч ким, ҳеч қачон унутилмайди”

30 апрель куни Маънавият ва маърифат секторида доимий фойдаланувчилар учун  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ҳеч ким, ҳеч қачон унутилмайди” мавзусидаги кўргазма олдида суҳбат ўтказилди.
Сектор мудири Ф. Альмухаметова суҳбат давомида қуйидагиларни баён қилди:
   Мамлакатимизда истиқлол йилларида ҳар йили 9 майда нишонланадиган умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўз ҳаётини ВатанОЧЗ озодлиги учун қурбон қилган юртдошларимиз хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром, бугунги дориломон кунлар, тинч-осойишта ҳаётимиз ва халқимиз фаровонлиги учун фахрланиш ҳамда миннатдорлик рамзига айланди. Негаки, Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатлари ва синовларини бошидан кечирмаган бирорта ҳам оила йўқ. Шу ўринда юрбошимизнинг қуйидаги сўзлари жуда ҳам ўринлидир: “Халқимизнинг собиқ Иттифоқ халқлари қаторида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида гапирганда ишончим комил, бизнинг ота-боболаримиз суронли уруш майдонларида қандайдир номаълум тепаликни эгаллаш, унга қизил байроқ ўрнатиш учун эмас, ҳаёлида авваламбор ўз ота-онаси, болалари, севимли ёри учун, уларнинг келажаги ва тинч ҳаёти учун жон фидо қилган. Айнан шу мақсадга эришиш йўлида Ватанимизнинг эртанги куни, келажаги бўлмиш, бизнинг таянчимиз ва суянчимиз бўлган ёш авлодни тарбиялаш, фарзандларимизга замонавий билим бериш ва уларни ҳақиқатан ҳам ҳал қилувчи кучга айлантириш энг устувор вазифамиз эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз даркор”.
    Бугун фахрийларимиз туфайли мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда, ҳаётимиз фаровон. Жанг майдонларида жон берган, урушдан қайтмаганларни эслаш, бугун орамизда соғ-саломат ҳаёт кечираётган нуроний отахон ва онахонларимизга ғамхўрлик кўрсатиш бизнинг муқаддас бурчимиздир.
    Суҳбат ниҳоясида “Тинчлик барчага керак” номли фильм намойиш этилди. Фильм  дунёдаги  барча халқлар   ҳар қандай шаклдаги урушларнинг такрорланмаслигини, ноҳақ қон тўкилмаслиги тарафдори, ҳар қандай можарони фақат сиёсий ва тинч йўл орқали ҳал қилиш зарурлиги ҳақида. Ўзбекистоннинг қатъий сиёсати ҳам шундай. Бугунги кунда доим ҳушёр ва эҳтиёткор бўлиш, тинчлик ва барқарорликни кўз қорачиғидек асраш бизнинг бурчимиздир.

 

Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак.

    29 апрель куни ҳуқуқий ахборот секторида “Хотира ва қадрлаш куни” ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Фарғона шаҳри таълим муассасалари ўқувчилари иштирок этдилар.ЦПИ
    Сектор мудири Р. Максудова тадбирни очар экан, Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги ҳақида гапириб, бизнинг миллий ғоямиз – инсонпарварлик, инсон қадр-қиммати, шаъни, ор-номуси, ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда манфаатларининг устуворлиги принципларига таянишини таъкидлаб ўтди.
     Уруш арафасида мамлакатимизда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 миллиони урушда бевосита иштирок этган. Яъни, ёш гўдак ва болаларни, қариялар ва аёлларни ҳисобга олмаганда, халқимизнинг 40 фоиздан кўпроғи қўлига қурол олиб, жанг майдонларида қатнашган. Ва бу даҳшатли урушда қарийб 500 минг юртдошимиз, яъни урушда қатнашганларнинг 30 фоизи ҳалок бўлган, нобуд бўлган.
   Фахрийларимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратиб бераётган давлатимиз томонидан уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
   Шундан сўнг “Тинчлик учун курашмоқ зарур” номли фильм намойиш этилди. Фильмда мамлакатимизнинг демократик ривожланиши, бугунга қадар эришган даражаси, ҳар бир инсон учун барча ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатланиши, шунингдек, айрим давлатлардаги кескин ва беқарор вазиятлар намойиш этилди. Фильмни ўқувчилар катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
   Фильм намойишидан сўнг сектор мудири, фашизмга қарши курашда мардлик, жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган, жон фидо этган юртдошларимизнинг хотираси абадий яшаши, ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган бойлик – тинчлик ва барқарорликни кўз қорачиғидек асраш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100