Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Мақсуда Эргашеванинг “Тақдир ҳикоятлари” китоби тақдимоти.  07.05.2015 15:10

     2015 йилнинг 5 май куни АКМнинг мажлислар залида истеъдодли қалам соҳиби Мақсуда Эргашеванинг “Фарғона” нашриётида чоп этилган “Тақдир ҳикоятлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.  Тақдимот Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Фарғона бўлими ва АКМнинг ўлкашунослик сектори ҳамкорлигида ташкил этилди.
     Тадбирга вилоятимизнинг таниқли шоир ва ёзувчилари, адабиётшунос олимлар, истеъдодли ёшлар ва адабиёт шайдолари, шоиранинг қариндошлари, дўстлари таклиф этилди.
     Тақдимотни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Энахон Сиддиқова олиб борди ва эл суйган шоира Мақсуда Эргашеванинг оғир болалик йиллари, унинг ёрқин ижоди, адабиётимизда тутган ўрни ҳақида гапириб ўтди.
     Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов шоира шеърларининг таъсирли, ҳаётий эканлиги ҳақида сўзлади ва ижодига юксак баҳо берди. Шоира ижоди Абдулла Орипов ва Иброҳим Ғофуров каби таниқли адиблар эътиборига тушганини айтиб, “Тақдир ҳикоятлари” китоби ўзбек адабиётида ўз ўрнини топишига ишонч билдирди.

         веч памяти   05 05 2015 вечер памяти   вечер памяти

     Тадбирда адабиётшунос олимлар Й. Солижонов ва М. Мадғозиев, филология фанлари номзодлари Н. Солиев ва Қ. Рўзматзода, шоира О.Темирова ва Мақсуда Эргашеванинг қариндошлари сўзга чиқдилар. Улар шоиранинг истеъдоди, инсоний фазилатлари, заҳматкаш аёл ва ибратли уй бекаси бўлганлиги ҳақида гапириб, у халқини, юртини, ҳаётни севиб, ундан илҳом олганлигини алоҳида таъкидладилар.
     Сўзга чиққанлар шоира ижодий фаолияти ҳақида гапирар эканлар, Мақсуда Эргашева изланувчан ижодкор эканлиги, ушбу асарни ёзиш учун кўп меҳнат қилганлиги, нафақат тарихий китоблар ўқиганлиги, балки кекса ҳамқишлоқлари суҳбатидан ҳам кўп маълумот олганини айтдилар. Китоб 61 ҳикоятдан иборат бўлиб, ҳар бир ҳикоят алоҳида воқеани акс эттиради. Асарда ўзгача дард, ғамгин хотиротлар, бир-бирига ўхшамаган қаҳрамонлар бадиий маҳорат билан тасвирланган. Асарда ўлкамиз тарихига оид маълумотлар, бугунги кунда ишлатилмайдиган сўзлар, халқимизнинг урф-одатлари учрайди.  “Тақдир ҳикоятлари” китоби ҳақида ўз фикрларини билдириб, муаллиф ушбу китобини кўролмаганига афсусландилар.
    

  выст веч пам   веч пам  вечер п  в памяти

Тадбир учун “Таҳсинга сазовор шоира” мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этилди. Унда шоира асарлари, унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини акс эттирган матбуот мақолалари жой олган.
      Тақдимот ниҳоясида Мақсуда Эргашеванинг  устозлари ва яқин қариндошларига эсдалик совғалари топширилди.  Тадбирда иштирок этганлар эзгулик куйчиси Мақсуда Эргашева ҳақида бой маълумотга эга бўлдилар, унинг шеърларидан завқ олдилар. Фарғона санъат коллежи ўқитувчилари томонидан ижро этилган қўшиқлар барчанинг қалбидан чуқур ўрин олди.

 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100