Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“ХХ1 асрда маълумот ва ахборот хизматлари” Ума Хайрмат китобининг тақдимоти  24.04.2015 15:19

2015 йил 21 апрель куни Америкалик кутубхонашунослик соҳаси мутахассиси  Массачусетс штати Эймс эркин кутубхоИзображение 086наси директор ўринбосари Ума Хайрмат вилоят АКМга ташриф буюрди. Ума хоним таркибий бўлимлар фаолияти билан танишди. Шундан сўнг АКМ директори, директор ўринбосари ҳамда 28 нафар ходимлар иштирокида Кей Энн Кассел ва Ума Хайрмат муаллифлигида кутубхона фаолияти ҳақида ёзилган “ХХ1 асрда маълумот ва ахборот хизматлари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Ума хоним ушбу китоб иккинчи нашр эканлиги, биринчи нашрда ўз самарасини намойиш этган жиҳатлар мазкур нашрда ҳам сақлаб қолингани ва керакли янгиланишлар орқали уларнинг самарасини янада оширишга ҳаракат Изображение 082қилинганлиги ҳақида гапириб ўтди. Мазкур нашр тўрт бўлимдан иборат бўлиб, нашр маълумотлар билан ишлашнинг фундаментал тамойиллари ва ҳар бир кутубхоначи билиши зарур бўлган асосий ресурслар тўплами эканлигини айтиб ўтди.

Тақдимот сўнггида АКМ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Ума Хайрматга мурожаат қилдилар. Жумладан, Китоб фондларининг сақланиши бўйича қандай ишлар амалга оширилади? Кутубхона фондларини рақамлаштириш иши қай даражада? Муаллифлик ҳуқуқи қандай ҳимояфото на память қилинган? Кутубхонага ишга қабул қилиш қоидалари қандай? Халқаро китоб алмашинуви бўйича иш олиб бориладими? ва ҳ.к.

Шундан сўнг Ума хоним АКМ ва вилоят АРМлари учун 100 нусхада “ХХ1 асрда маълумот ва ахборот хизматлари” китобини тақдим этди. АКМ  ходимларига китоб муаллифнинг шахсий дастхати билан совға қилинди. Тадбир ниҳоясида АКМ директори Ш. Аслонов Ума Хайрматга тақдимот ва китоблар учун миннатдорчилик билдириб, жамоа номидан миллий эсдалик совғалари топширди.

    


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100