Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Вилоятимизда “Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор” шиори остида “Китоб байрами” ўтказилди.  30.05.2015 14:21

29 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, “Фарғона” нашриёти, маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши томонидан “Адабиётга эътибор- келажакка, маънавиятга эътибор” шиори остида Республика анъанавий “Китоб байрами” бўлиб ўтди. Тадбирда фаол ва иқтидорли ёшлар, бадиий адабиёт ихлосмандлари, таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар, талаба-ёшлар, умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

АКМ жамоаси ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этди. “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Кексаларни эъзозлаш – ҳар бир ёшнинг бурчидир”, 1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаликнинг беғубор осмони”, севимли шоира Зулфия таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Ўзбекнинг беназир шоираси” мавзуларида китоб кўргазмалари ташкил этилди.

“Китоб байрами” давомида “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон”, “Энг жажжи китобхон”, “Энг яхши китобхон мактаб”, “Намунали китоб савдо дўкони” сингари номинациялар  ғолиблари тақдирландилар.  Шуниси қувонарлики, учта номинация бўйича АКМ ғолиб бўлди.

“Энг фаол китобхон” номинациясида АКМ абонемент сектори доимий китобхони Зафаритдин Исомитдинов;

“Энг кекса китобхон” номинациясида АКМнинг энг кекса китобхони Эльвира Осипова;

“Кутубхонанинг энг фаол ходими” номинациясида  АКМ  ўлкашунослик сектори мудири Салима Юсуповаларга диплом ва эсдалик  совғалари топширилди.
          Байрамнинг асосий иштирокчилари – олий ўқув юртлари талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари АКМ томонидан ўтказилган интеллектуал викториналарда катта қизиқиш билан қатнашдилар. Викторина саволларига тўғри жавоб берган энг фаол иштирокчилар “Фарғона” нашриёти томонидан  совғалар билан тақдирландилар.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100