Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Президент Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китоби тақдимоти  18.08.2015 09:02

     Книга каримова00012015 йил 17 август куни вилоят АКМ тадбирлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китоби тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, ижодкор ёшлар иштирок этдилар.
     Тақдимотни АКМ директори Шоҳидбек Аслонов очиб, йиғилганларни меҳмонлар билан таништирди.
    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо йиғилганларни китоб билан таништирар экан, тўпламга Ислом Каримовнинг 2015 йил март ойида бўлиб ўтган президент сайлови арафасидаги барча нутқ ва маърузалар жамланганлиги, 29 март куни бўлиб ўтган сайлов арафасидаги икки-уч ой мобайнида давлат раҳбари 20 дан ошиқ учрашув ва анжуманлар ўтказиб, уларда нутқ сўзлади ва маърузалар қилганлигини маълум қилди.

DSC_0140    през кн зал    DSC_0135

    Нутқларда мамлакат мустақиллик йилларида босиб ўтган йўл чуқур таҳлил қилинади, шунингдек, яқин йиллар ичида Ўзбекистон олдига қўйилган стратегик ва тактик вазифалар ҳам батафсил асослаб берилган.
     Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Ф. Қосимов китоб ҳақида гапирар экан, китобни ўқир эканмиз, Президентимизнинг мустақил ўзбек давлатининг асосчиси, дунё миқёсида тан олинган йирик давлат арбоби бўлиб шаклланишида унинг сиёсий тафаккури, нотиқлик маҳорати нақадар катта аҳамият касб этганига ишонч ҳосил қиламиз, деб таъкидлади.  
     Мазкур тўпламнинг бош ғоясини қуйидаги сўзларда мужассам бўлган энг муҳим ўзак фикр ташкил этади: “Биз ўтган даврда амалга оширган ишларимизга баҳо берар эканмиз, “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? деган савол асосида уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзимизга чуқур тасаввур этамиз. Айни вақтда “Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак? деган савол устида ўйлашимиз, нафақат ўйлашимиз, балки амалий ишларимиз билан бунга жавоб беришимиз лозим”.

        DSC_0168    DSC_0183    DSC_0152   DSC_0181


   Тадбирда шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов, Зулфия мукофоти совриндорлари Юлдуз Ўрмонова, Сарвиноз Саидхўжаева, шоир Баҳодир Исолар китоб ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тақдимот давомида ёш қаламкашлар ватан, она, мустақиллик, ёшлик ҳақидаги ижодларидан ўқиб бердилар.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100