Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

«Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси» унвони учун ахборот-кутубхона ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танлов  24.07.2015 15:19

     22 июль куни Фарғона Давлат университети ахборот-ресурс марказида Фарғона вилоят ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида «Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси»  унвони учун  ахборот-кутубхона ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича   Миллий танловнинг 2-босқичи ўтказилди.
    Танловда Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги АРМлари, вилоят ўрта махсус,  касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги АРМлари, вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли АРМлари ходимлари иштирок этдилар.
     Танловн
инг мақсади – мутахассисликнинг аҳамияти ва ахборот-кутубхона мутахассислиги обрўсини кўтариш.
         Мусобақада танлов Низомига кўра танловнинг 1-шаҳар, туман босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган 11 нафар ахборот-кутубхона мутахассислари қатнашиб,  3 та тур бўйича беллашдилар.
     
ОЧЗ 1 0181 тур “Тақдимот” уйга вазифа бўлиб, барча  қатнашчилар 20 минут давомида ўзлари фаолият юритаётган ахборот-кутубхона муассасасининг тақдимотини намойиш этдилар. Ушбу тур: мутахассиснинг ташриф қоғози, фойдаланувчиларни қамраб олиш даражаси, фойдаланувчилар контингенти, АКМдаги китобхонларга яратилган шарт-шароит, Сизнингконкурс ахборот-кутубхона муассасангизнинг фойдаланувчиси бўлишнинг 5 сабаби, материални профессионал тарзда баён этиш ва етказиб бериш мезонлари бўйича баҳоланди.
    2  турда қатнашчилар 65 та тест саволларига жавоб бердилар.  Саволлар тўрт бўлимга ажратилган бўлиб, ахборот-кутубхона соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар; ахборот-кутубхона иши стандартлари; ахборот-кутубхона соҳасининг турли йўналишлари; танлов иштирокчисининг умумий ақл-заковатини аниқлаш мезонлари бўйича баҳоланди.
   3 турда танлов қатнашчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларинидан фойдалана олишдаги маҳоратлари синовдан ўтказилди. Танловнинг ҳар бир  иштирокчиси ўзига берилган мавзу бўйича 30 дақиқа давомида Интернетдан маълумот тўпладилар.
Учинчи шарт: йиғилган материалнинг берилган мавзуга мослиги; йиғилган материалнинг ҳажми; ахборотни қидиришда фойдаланилган сайтлар сони; ахборот қидирувининг тезкорлиги мезонлари асосида баҳоланди.
   участ конкурсаЎтказилган 3 та тур бўйича энг юқори балларни қўлга киритган иштирокчилардан танловнинг 3-республика босқичида иштирок этиш учун жамоа саралаб олинди.
  Ҳайъат аъзолари танлов қатнашчилари ўртасида мавзунинг долзарблиги, амалда қўлланиши, фаоллиги, ғоянинг ўзига хослиги бўйича тақдимоти юқори даражадалиги, АКТдан фойдаланиш кўникмасига эгалигини инобатга олиб:

Нишонова Маъмура – Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали АРМ тизим оператори;
Ахунова Илтифот – Қува тумани агросаноат КҲК АРМ раҳбари;
Норматов Жасур – Бешариқ тумани АРМ муҳандис-электрончи;
Рустамова Муҳайё – АКМ илмий услубиёт бўлими бош кутубхоначиси – ғолиб деб топилди ва танловнинг 3-республика босқичида қатнашиш учун тавсия этилди.
       2-босқич ғолибларини олдинда янада масъулиятли дамлар кутмоқда.
     Вилоятимиз жамоасига Миллий танловнинг республика босқичида фаол иштирок этиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишини тилаб қоламиз. 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100