Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Ўзбек удумлари ва урф-одатлари” мавзусида суҳбат ўтказилди.  10.09.2015 13:19

Сек духов8 сентябрь куни Маънавият ва маърифат секторида АКМнинг доимий китобхонлари учун “Ўзбек удумлари ва урф-одатлари” мавзусида суҳбат ўтказилди.

Тадбирни сектор мудири Ф. Альмухаметова очиб, қуйидагиларни маълум қилди: “Ҳар бир тараққий этган, маданиятли халқнинг ўз тили, урф-одати, адабиёти, осори-атиқалари, анъанавий моддий ва маънавий бойликлари бўлади. Ўзбек халқи ҳам дунёдаги энг қадимий маданий халқлардан бири сифатида мана шундай хазинага эга. Бу билан биз ҳақли равишда фахрлансак арзийди. Ҳар бир халқ ана шу удумлар, урф-одат, ўтмишга чуқур томир отиб кетган ўқ илдизлари билан жаҳон маданиятида ўзига хос ўрин тутади”.

            Санъат коллежи ўқитувчиси Зафаржон Исмоилов ўзбек удумлари ҳақида гапирар экан, қуйидаги маълумотларга алоҳида тўхталиб ўтди: “Мустақилликдан сўнг халқимизнинг маънавий мероси, қадриятларимиз қайта тикланди. Минг йиллар давомида шаклланган урф-одатлар, маросим, адабиёт, санъат ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Оиладаги  хурсандчилик онлари: фарзанд туғилиши, фотиха тўйи, никоҳ тўйи қадимий урф-одатларимиз асосида ўтказилади.

Оилада фарзанд дунёга келди. Таваллуд топган боланинг қулоғига биринчи навбатда азон айттирилган. Туғилган бола бешикка беланган. Бешик – бола оёққа турганча ётадиган, яшайдиган жойи, бошпана уйидир.

            Шарқ халқлари орасида энг кенг тарқалган удумлардан бири хатнадир. Хатна тўйи одатини халқ орасида фарзанд қўлини ҳалоллаш, “суннат тўйи” деб юритилади. Хатна – қўлни ҳалоллаш маросими учун катта тайёргарлик кўрилади. Илгарилари болалар хатнага ётқизилишидан олдин катта тўй берилиб, кўпкари чопилган, кураш тушилган, базм қурилган. Ҳозир ҳам бу анъаналар давом этиб келмоқда.

        Ҳашар – кенг тарқалган удумларимиздан бири бўлиб, қадимдан ўзбек халқи ҳаётида муҳим ўрин тутиб келган. Ҳашар бу кўпчиликнинг бир ёқадан бош чиқариб, бир мақсадда биргалашиб ҳаракат қилишидир. Ҳашарнинг ўзига хос бош хусусияти шундан иборатки, беминнат, беғараз бажарилади. Йўллар қуриш, кўчаларни тозалаш, кўчатлар экиш, жамоат жойларини тартибга келтириш борасида ҳам ҳашар ёрдамга келади.

Тадбир давомида фойдаланувчилар миллий урф-одатларимиз ва удумларимиз билан боғлиқ саволларни муҳокама қилишда фаол иштирок этдилар.

Сектор мудири “Ўзбек миллий либослари” кўргазмасига тақдим этилган нашрларга қисқача шарҳ берди. Фойдаланувчилар ўзбек миллий либослари тарихи, паранжи тарихи, турли хилдаги дўппилар, хон атлас тайёрлаш технологияси билан танишдилар.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100