Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида учрашув ташкил этилди.  17.11.2015 10:26

8 д     2015 йил 16 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМ тадбирлар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида учрашув ташкил этилди. Унда Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маслаҳатчилари, аҳоли вакиллари ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.
   Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси, тарих фанлари доктори А.Бозоров, Конституциявий суд эксперти А.Есемуратов, Фарғона вилояти ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари С.Аминжонов, Фарғона шаҳар ҳокими Д.Раҳматовлар қатнашди.
  Тадбирдан кўзланган мақсад асосий Қонуннинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамиятини кенг таҳлил қилиб бериш ҳамда фаоллар орасида кенг тарғиб қилишдан иборат.
   Учрашувни Фарғона шаҳар ҳокими Дилшод Раҳматов очди. У ўз сўзида  улуғ аждодларимизнинг асрий армонлари, халқимизнинг эркин ҳаёт, фаровон жамият ва адолатли давлат барпо этишдек эзгу тилаклари, келажак авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш, уларнинг бахтини, камолини кўришдек орзу-ҳаваслари Ўзбекистонимизнинг биринчи Конституциясида ўз тажассумини топганлигини айтиб ўтди.
   Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси, тарих фанлари доктори А.Бозоров8 дек сўзга чиқиб, конституциямиз том маънода халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули эканлигини ҳаётий мисоллар билан айтиб ўтди. Мамлакатимизда 1992 йилнинг 8 декабр куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – мустақил давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин сифатида хизмат қилаётганлигини таъкидлади.
  Конституция инсон ҳуқуқлари, эркинликларини мустаҳкамловчи, ижтимоий тузум, давлат тузилиши, ҳокимиятнинг марказий ва маҳаллий органларининг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини белгилайдиган қонун ҳужжати эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
   Президентимиз эътироф этганидек, «Конституциямиз ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган қомусномадир». Унинг барча моддалари дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилган.
   Тадбир учун “Конституция – бахтимиз кафолати” мавзусида кўргазма ташкил этилиб, унда Конституцияга оид ҳуқуқий ҳужжатлар, ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда улар эришаётган ютуқлар акс эттирилган материаллар, матбуот нашрларида чоп этилган мақолалар тақдим этилди.
   Учрашувда қизғин баҳс-мунозаларга бой савол-жавоблар бўлиб ўтди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100