Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Фарғоналик кутубхоначилар - “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси - 2015” танлови ғолиби.  14.11.2015 12:11

  2015 йил 10-11 ноябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «INFOLIB-2015»  IV Миллий ахборот кутубхона ҳафталиги доирасида “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси”  унвони учун ахборот-кутубхона ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича  Миллий танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг II вилоят босқичи ғолиблари III республика босқичида қатнашишга муяссар бўлдилар.
 Танловнинг мақсади, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари касбининг аҳамияти ва нуфузини ошириш, соҳа мутахассисларининг касбий маҳорати, имконияти ва фаоллигини намоён этиш.
  Танловда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази ва Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларидан ташкил этилган 4 кишилик 14 жамоа 4 шарт бўйича баҳслашдилар.

Ashampoo_Биринчи шартда жамоалар  “Янги авлод ахборот-кутубхона муассасаси” мавзусида  инновацион лойихаларини такдим этиб,  унинг моҳияти ва долзарблигини исботладилар ва АКТдан фойдаланиш имкониятларини (слайдлар ясаш)  кўрсатдилар.

Иккинчи “Муаммонинг ечимини топинг” шартида жамоаларга касбий фаолиятлари билан боғлик вилоят ахборот-кутубхона муассасасининг янги лойихасини, АКМни ривожлантириш концепциясини ишлаб чикиш  каби  топшириклар берилди. Жамоа аъзолари муаммоларга профессионал ёндошиб, уларнинг ечимини изладилар ва касбий маҳоратларини намоён  этдилар.

Учинчи шартда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан тузилган тестлар берилган бўлиб,  қатнашчилар  ўзларининг саводхонликлари, дунёкарашлари, ўз касбининг устаси эканликларини  кўрсатдилар.

Якунловчи шартда жамоалар томонидан “Китоб или дунё очилур” мавзусини ёритувчи ижодий чиқишлар намойиш этилди. Шарт талабларига кўра , қатнашчилар артистик маҳорат, касбий ёндашув ва жамоавий жипсликни кўрсатиб бердилар.

Ҳайат аъзолари томонидан барча шартлар диққат билан кузатиб борилди. Танлов натижаларига кўра, биринчи ўрин Фарғона вилояти жамоасига, иккинчи ўрин Андижон вилояти жамоасига, учинчи ўрин эса Тошкент шаҳри жамоасига насиб этди.

Фарғона вилояти жамоаси таркибида АКМ илмий услубиёт бўлими бош   кутубхоначиси Муҳайё Рустамова,   Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали АРМ тизим оператори Маъмура Нишонова, Қува тумани агросаноат КҲК АРМ мутахассиси Муҳайё Холматова, Бешариқ тумани АРМ муҳандис-электрончи Жасур Норматов қатнашдилар.конкурс

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАСИНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУТАХАССИСИ 2015”  унвони учун ахборот-кутубхона ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича  танловнинг барча ғолибларини табриклаймиз.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100