Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди.  25.11.2015 12:02

    кува 0162015 йил 24 ноябрь куни Қува компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан  “Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
       Шунингдек, тадбирда ТАТУ Фарғона филиали кафедра мудири Ш. Холматов, Ўзбектелеком АК БРМ филиали Фарғона ҳудудий хизмати муҳандислари Ф. Ғуломов, М. Мирзашарипов, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ш. Аслонов, ҳужжатларни комплектлаш бўлими мудири Д. Раимова, ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова, ҳуқуқий ахборот сектори мудири Р. Максудовалар қатнашди.
     Учрашувни вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Шоҳидбек Аслонов очди. У ўз сўзида Конституциянинг моддалари мисолида унинг аҳамияти, ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида сўзлаб, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси, шу жумладан, ёшлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишларини, ҳуқуқий билимларини янада оширишлари кераклигини, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб ва тенглаштириб бўлмаслиги, унда  ифодаланган ғоялар замирида халқнинг, миллатнинг, қолаверса ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мужассамлигини  таъкидлаб ўтди.
        Тадбирда ТАТУ Фарғона филиали ўқитувчиси  Ш. Холматов Конституциянинг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб, Конституциянинг айрим моддаларида тўхтаб ўтди. Бу моддаларда бизнинг тинч ва фаровон яшашимиз, ёшларнинг билим олишлари кафолатланганлигини гапирди. Шунингдек, ёшларни Конституциямизга, давлатимиз сиёсатига зид бўлган террористик гуруҳ ва диний оқимлар ғоясидан эҳтиёт бўлишга чақирди.
кува 028 АКМнинг ўлкашунослик сектори мудири Юсупова С. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида ҳукуматимиз томонидан ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида гапирди ва бу борада АКМда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб, кутубхона хизматидан фойдаланишларини таклиф қилди.
   Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан меҳмонларга мурожаат қилдилар. АКМ директори Ш. Аслонов, ТАТУ ФФ ўқитувчиси Ш. Холматов, “Фарғонателеком” АК ходимлари Ф. Ғуломов, М. Мирзашариповлар берилган саволларга тўлақонли жавоб бердилар. Ўқувчилар жавоблардан мамнун бўлдилар. Савол-жавоблар жуда қизғин ўтди.
      Шундан сўнг АКМ ходимлари томонидан  Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид савол-жавоб викторинаси ўтказилди. Ўқувчилар викторина ўйинида  фаол иштирок этиб, саволларга зукколик билан жавоб бердилар. Викторина ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди ва ёшларнинг билимини синаб кўришда жуда ҳам фойдали эканлигини яна бир бор исботлади. Викторинада фаол қатнашган ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди. 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100