Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Аҳмад ал-Фарғонийга бағишланган “Беназир аллома” номли тақдимот ўтказилди.  28.11.2015 09:09

Фаргоний 0032015 йилнинг 26 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМда ўлкашунослик сектори томонидан IX асрда яшаб ўтган буюк аллома ва мутафаккир Аҳмад ал-Фарғонийга бағишланган “Беназир аллома” номли тақдимот ўтказилди. Тадбирда Фарғона компьютер технологиялари коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда 26-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

    Тақдимот ўтказишдан кўзланган мақсад – ёшларга алломанинг ҳаёти ва илмий асарлари ҳақида маълумот бериш орқали уларнинг маънавий маданиятини ошириш, уларда ватанпарварлик, ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантиришга эришиш.
    Тақдимотни матбуот нашрлари зали ходими Маҳлиё Собирова  очиб, Охунжон Ҳакимовнинг Аҳмад Фарғонийга бағишлаб ёзилган “Балқиб чиқдинг қуёш мисоли” шеърини ўқиб берди. Шундан сўнг ўлкашунослик сектори ходими Дилором Қодирова Аҳмад ал-Фарғоний  ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида гапириб, аллома яшаган давр, унинг ҳаёт йўли ва кашфиётлари ҳақида маълумот берди.
    Фарғонийнинг кашфиётлари ва асарлари аллақачон башарият мулкига айланган. Бунинг сабаби олимФаргоний 001 яратган илмий кашфиётлар барча халқлар манфаатлари учун хизмат қилишидадир. Аллома Шарқда “Ҳосиб” (яъни математик) ва “Мунажжим ар раис” (мунажжим астрономлар раиси), Европада Алфраганус деб ном чиқарган.
    Ўлкашунослик сектори мудири Салимахон Юсупова ўрта асрларда машҳур бўлган олимнинг илмий мероси, у ёзган асарларнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
    Олимнинг асарлари чексиз самони, юлдузлар оламини, Курраи заминимиз географиясини ўрганишда қимматли манбалар бўлиб ҳисобланади. Унинг нодир асарлари борлиқнинг моҳиятини, ундаги воқеа ва буюмларнинг ўзаро алоқадорлигини, ҳаракати, тараққиёти, бир-бирига таъсирларини ифодалайди.
    Аҳмад Фарғоний ҳақидаги маълумотлар слайдлар намойиши билан бойитилди. Уларда аллома портрети ва ҳайкали, кашфиётлари ва жадваллари намойиш этилди.
    Тадбир учун олимнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган  14 номда  ҳужжатлар тақдим этилган “Само илмининг султони” китоб кўргазмаси ташкил этилиб, кўргазмадаги нашрлар обзори берилди.
    Тақдимот якунида викторина ўтказилди. Викторинада нафақат ўқувчилар, ҳаттоки ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этиб,  зўр қизиқиш ва зукколик билан саволларга жавоб бердилар. Саволлар аллома ҳаёти ва ижодига оид бўлиб  (Аҳмад ал-Фарғоний Европада нима учун Алфраганус номи билан машҳур бўлди? Фарғонийнинг асосий асарини айтинг. Фарғоний кашфиётларини айтиб беринг.), саволларга тўғри жавоб берган иштирокчиларга китоб совға қилинди.
    Тақдимот иштирокчилари ўрта асрнинг буюк алломаси ва мутафаккири Аҳмад ал-Фарғоний ҳақида ўз билимларини ва маънавий онгини оширдилар. Жаҳонда машҳур бўлган юртдошимиз таълимоти, дунёнинг йирик кутубхоналарида сақланаётган илмий асарлари ёш қалбларда ғурур ва ифтихор уйғотди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100