Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

кутубхоначидан сўранг

"Кутубхоначидан сўранг"  виртуал маълумот хизмати

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказининг виртуал маълумот хизмати саҳифасига хуш келибсизлар. 

Сиз бу саҳифада навбатчи кутубхоначига савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингиз Сиз интернетдан топа олмаган ва бизнинг кутубхонамиз жамғармасидан топишни умид қилаётган, кутубхона иши ва сизни қизиқтирган, қидираётган ахборот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Виртуал маълумот хизмати бепул. Саволингизга жавоб 300 гача сўздан ташкил топган маълумот билан чегараланади.
  • Бир мурожаатда  битта савол берилиши керак. Агар саволлар бир нечани ташкил этса, бундай мурожаатлар кўрилмайди.
  • Ноахлоқий бўлган ва аниқ ифода этилмаган саволларингизга жавоб берилмайди.
  • Реферат, курс иши ёки диплом ишига маълумот қидириш ва вақтичоғлик мавзудаги (кроссворд, викторина ва ҳоказо), кутубхонанинг пуллик хизмати билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб чиқилмайди.  
  • Виртуал маълумот хизмати ноахлоқий ва ҳақоратли мурожаатларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли фақат навбатчи кутубхоначи таҳриридан ўтган мурожаатлар  сайтимиз саҳифасида кўринади.
  • Мурожаатларнинг бажарилиш муддати уларнинг содда-мураккаблигига ва форс-можор ҳолатларга боғлиқ.
Савол беришдан аввал формани тўлдириш қоидаларини диққат билан кўриб чиқишингизни сўраймиз.
 
Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] 49 [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ]
abdulatif 09.09.2012
Менга узбек дедектив асарларини электрон варианти керак сизларда борми жавоб учун олдиндан рахмат

Жавоб:
Афсуски, кутубхонамизда ўзбек детектив асарларининг электрон варианти мавжуд эмас.

Zafar 30.08.2012
Assalomu aleykum Nuriddin Ismoilov kitoblarining elektron variantini qayerdan topsam bo'ladi internetda online o'qisa bo'ladimi?Javob uchun oldindan raxmat!

Жавоб:
Ассалому алайкум, Нуриддин Исмоилов асарларининг электрон варианти кутубхонамизда мавжуд эмас, Интернетдан қидириб кўринг.

Umurzaqova Zohida 24.08.2012
Nabijon Xoshimovni asrlarini eliktron variyanti bormi

Жавоб:
Кутубхонамизда Набижон Хошимов асарларининг электрон варианти мавжуд эмас. Босма нашрларидан келиб фойдаланишингиз мумкин.

Bayozidxon 18.08.2012
Ассалому алайкум.сизларда (СПЕТАМЕН) ва (ТЎМАРИС)хақида асарлар борми? манга электрон версияси керак эди.Топишга ёрдам берсангиз Илтмос.Олдиндан рахмат.

Жавоб:
Ассалому алайкум, кутубхонамизда Сиз сўраган асарларнинг электрон варианти мавжуд эмас.

jasur 16.08.2012
salom menga ismlar manosi haqida kitob kerak

Жавоб:
Салом, кутубхонамизда
Бегматов Э.А. Ўзбек исмлари маъноси: Изоҳли луғат.-Т.:2007. китоби мавжуд. Келиб уйга олишингиз ёки ўқув залида фойдаланишингиз мумкин.

axmedovbekhzod 15.08.2012
assalomu aleykum manga oybekning navoiy romanini topib beriwingizni istayman
oldindan kattakon rahmat!

Жавоб:
Асссалому алайкум, Ойбекнинг “Навоий” романи ўқув залида мавжуд, келиб ўқишингиз мумкин.

AZBE 09.08.2012
Менга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда ах- борот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан ривожлантиришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 февралдаги ПҚ–1487-сон қарорининг электрон файли керак. Сиздан илтимос мени почтамга жўнатсангиз. Олдиндан рахмат.

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1487 қарорининг ўзбекча варианти мавжуд эмас, рус тилида кутубхона сайтининг “Нормативная база” бўлимида берилган. АКМ директори томонидан ишлаб чиқилган “АРМ ишини ташкил этиш” қўлланмасида мазкур қарорга шарҳ берилган. Қўлланмадан кутубхонага келиб фойдаланишингиз мумкин.

shavkat 15.07.2012
assalomu alaykum menga n.ismilovning iblis saltanati nomli romaninig 2va3 kitobi kerak oldindan rahmat

Жавоб:
Ассалому алайкум, Н. Исмоиловнинг “Иблис салтанати” 1-2 китобини абонемент секторидан олиб ўқишингиз мумкин.

sardor 30.06.2012
N Ismoilovning mafia sardori 3 kitobi kerak

Жавоб:
Н. Исмоиловнинг “Мафия сардори” 3 китоби мавжуд. Келиб абонемент бўлимидан уйга олишингиз ёки ўқув залидан олиб шу ерда ўқишингиз мумкин.

Малика 29.06.2012
Ассалому алейкум. сизларда Ибн синонинг Тиб конунлари китоби борми электрон варианти йоки босма шакли. бор булса кандай килиб сизлардан олиш мумкин. олдиндан рахмат.

Жавоб:
Ассалому алайкум Маликахон. Кутубхонамизда Ибн Синонинг Тиб қонунлари китобининг электрон варианти мавжуд эмас, босма нашрини библиография ва китоб сақлаш бўлимларидан олиб фойдаланишингиз мумкин.

*Имя:


E-mail:


*Текст:


*Maxfiy kod:
  


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!
 
 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100