Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

кутубхоначидан сўранг

"Кутубхоначидан сўранг"  виртуал маълумот хизмати

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказининг виртуал маълумот хизмати саҳифасига хуш келибсизлар. 

Сиз бу саҳифада навбатчи кутубхоначига савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингиз Сиз интернетдан топа олмаган ва бизнинг кутубхонамиз жамғармасидан топишни умид қилаётган, кутубхона иши ва сизни қизиқтирган, қидираётган ахборот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Виртуал маълумот хизмати бепул. Саволингизга жавоб 300 гача сўздан ташкил топган маълумот билан чегараланади.
  • Бир мурожаатда  битта савол берилиши керак. Агар саволлар бир нечани ташкил этса, бундай мурожаатлар кўрилмайди.
  • Ноахлоқий бўлган ва аниқ ифода этилмаган саволларингизга жавоб берилмайди.
  • Реферат, курс иши ёки диплом ишига маълумот қидириш ва вақтичоғлик мавзудаги (кроссворд, викторина ва ҳоказо), кутубхонанинг пуллик хизмати билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб чиқилмайди.  
  • Виртуал маълумот хизмати ноахлоқий ва ҳақоратли мурожаатларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли фақат навбатчи кутубхоначи таҳриридан ўтган мурожаатлар  сайтимиз саҳифасида кўринади.
  • Мурожаатларнинг бажарилиш муддати уларнинг содда-мураккаблигига ва форс-можор ҳолатларга боғлиқ.
Савол беришдан аввал формани тўлдириш қоидаларини диққат билан кўриб чиқишингизни сўраймиз.
 
Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] 58 [ 59 ] [ 60 ] [ 61 ] [ 62 ] [ 63 ]
Umidjon 06.03.2012
Zulmat ostonasidagi muhabbat yani "Sumerki" qanday qilib bu kitobni izlab topishimiz mumkin elektronniy variantini! naxotki o'zbek tilidagi tarjima kitobini elektronniy varianti bo'lmasa! sizlarga iltimosim shu kitobni o'zbek tilidagi tarjimasini elektronniy variantini joylashtirsangiz saytga shunda biz juda ham hursand bo'lib o'qir edik! ruscha inglizcha hitoycha hamma tarjimalarini topdim lekin o'zbek tilidagi tarjimasini elektronniy varianti yo'qligidan juda ham afsuslandim! iltimosimizni yerda qoldirmaysiz degan umiddaman! oldindan rahmat!

Жавоб:
Афсуски, Стефани Майернинг “Зулмат остонасидаги муҳаббат” асарининг босма ва электрон варианти кутубхонамизда мавжуд эмас. Асар Даракчи газетасининг 25.11.2010 й. 47-сонидан бошлаб, 25.08.2011й. 34-сонларида берилган, матбуот нашрлари залига келиб ўқишингиз мумкин.

Туйчи 19.02.2012
А Навоийнинг рубойилари

Жавоб:
А. Навоийнинг рубоийлари чоп этилган нашрлар кутубхонамизда мавжуд. Келиб фойдаланишингиз мумкин. Илтимос, саволни аниқ қилиб ёзинг. Тушунарсиз саволларга жавоб берилмайди.

Nodira 15.02.2012
Sizning kutubxonangizda Stefani mayerning "Zulmat ostonasidagi muxabbat" nomli bestseller asari bormi?

Жавоб:
Стефани Майернинг “Зулмат остонасидаги муҳаббат” асари Даракачи газетасининг 25.11.2010 й. 47-сонидан бошлаб, 25.08.2011й. 34-сонларида берилган

Хусан 15.02.2012
Салом Prezidentimizning so`nggi "O`zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida" asarининг электрон варианти борми?

Жавоб:
Салом Хусан. Каримов И. А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.-Т.: Ўзбекистон, 2011.-440 б. китобининг электрон варианти АКМнинг электрон ўқув залида мавжуд. Келиб фойдаланишингиз мумкин.

Aziz 14.02.2012
Salom.Boburning eng yaxwi g'azallari

Жавоб:
Салом Азиз. Бобурнинг ҳамма ғазаллари яхши. Сиз энг яхшиси, деб ҳисоблаган ғазалларини кутубхонамиздан олишингиз мумкин.

Абдулвохид 14.02.2012
Ассалому алейкум,илтимос менга ёрдам берсангиз?ушбу мавзуга жавоб топа олмаяпман.

Мавзу:Кимлар?нималар? сузига жавоб булган сузлар.

(амалий машгулотлар учун)олдиндан рахмат.

Жавоб:
Ассалому алайкум, Абдулвохид. Кутубхонамизда Сизнинг сўровингиз бўйича барча маълумотлар мавжуд, келиб олишингиз мумкин.

kitobxon 10.02.2012
Ассалому алайкум, сайт билан танишиб ишларингиздан хурсанд бўлдим, ишларингизда омад тилайман!
Сизларда муаллифлик хуқуқлари бўйича (барча) қонун қоидалар бўлса, эл.манзилимга жўнатсангиз миннатдор бўлар эдим. Бизда 500 га яқин эл.асарлар мавжуд, уларнинг сонини 3000 етказиш устида ишламоқдамиз - хамкорлик бўцича таклифларингиз бўлса биз тайёрмиз.
Миннатдорчилик билдириб, китобхон!

Жавоб:
Ассалому алайкум, китобхон. Самимий тилакларингиз учун миннатдормиз. Сизга керак бўлган маълумотларни кутубхонамизнинг ҳуқуқий ахборот секторига келиб олишингиз мумкин.

akram 09.02.2012
bugalteriya asoslari kitobi elektron varianti лукул

Жавоб:
Кутубхонамизда Бухгалтерия асослари китобининг электрон варианти мавжуд эмас.

Baxtiyor 02.02.2012
O`limga mahkum qilinganlar kitobi bormi.

Жавоб:
Н. Исмоиловнинг Ўлимга махкум қилинганлар китоби кутубхонамизда мавжуд. Келиб олишингиз мумкин.

BAXODIR 01.02.2012
NURIDDIN ISMOILOV-O'LIMGA MAXKUM QILINGANLAR NOMLI KITOBI NASHRDAN CHIQQANMI

Жавоб:
Н. Исмоиловнинг Ўлимга махкум қилинганлар китоби кутубхонамизда мавжуд. Келиб олишингиз мумкин.

*Имя:


E-mail:


*Текст:


*Maxfiy kod:
  


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!
 
 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100