Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

кутубхоначидан сўранг

"Кутубхоначидан сўранг"  виртуал маълумот хизмати

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказининг виртуал маълумот хизмати саҳифасига хуш келибсизлар. 

Сиз бу саҳифада навбатчи кутубхоначига савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингиз Сиз интернетдан топа олмаган ва бизнинг кутубхонамиз жамғармасидан топишни умид қилаётган, кутубхона иши ва сизни қизиқтирган, қидираётган ахборот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Виртуал маълумот хизмати бепул. Саволингизга жавоб 300 гача сўздан ташкил топган маълумот билан чегараланади.
  • Бир мурожаатда  битта савол берилиши керак. Агар саволлар бир нечани ташкил этса, бундай мурожаатлар кўрилмайди.
  • Ноахлоқий бўлган ва аниқ ифода этилмаган саволларингизга жавоб берилмайди.
  • Реферат, курс иши ёки диплом ишига маълумот қидириш ва вақтичоғлик мавзудаги (кроссворд, викторина ва ҳоказо), кутубхонанинг пуллик хизмати билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб чиқилмайди.  
  • Виртуал маълумот хизмати ноахлоқий ва ҳақоратли мурожаатларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли фақат навбатчи кутубхоначи таҳриридан ўтган мурожаатлар  сайтимиз саҳифасида кўринади.
  • Мурожаатларнинг бажарилиш муддати уларнинг содда-мураккаблигига ва форс-можор ҳолатларга боғлиқ.
Савол беришдан аввал формани тўлдириш қоидаларини диққат билан кўриб чиқишингизни сўраймиз.
 
Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ] 59
Saidjon 20.03.2011
Kamoliddin Bexzodning hayoti va ijodi

Жавоб:
Камолиддин Беҳзоднинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар кутубхона сайтининг “Фарғона маданияти” бўлими “Ўзбекистоннинг буюк одамлари” саҳифасида берилган. Сўровингизга жавобни мазкур саҳифадан топишингиз мумкин.

Etovqo'ziev Shavkat 16.03.2011
Ассалому Алайкум. сизларда Поль Метцлернинг "Теннис" секреты мастеров М. 1997 китобининг электрон шаклини топишнинг имкони борми имконият булса харбар берсангизлар илтимос.

Жавоб:
Ассалому алайкум Шавкатжон. Афсуски Поль Метцлернинг "Теннис" секреты мастеров М. 1997 китоби кутубхонамиз жамғармасида мавжуд эмас.

Бунёд 09.03.2011
Ассалому алайкум, ҳурматли кутубхона ходимлари! Иложи булса, ёзувчи Нуриддин Исмоиловнинг китобларини қаердан топиш мумкинлигини айтсангиз. Ўзим ҳозир Россиядаман, шунинг учун электрон шаклда излаётгандим. Олдиндан катта раҳмат! Оллолҳдан ишларингизга ривож тилайман! Ҳурмат ва эҳтиром ила, Бунёд

Жавоб:
Ассалому алайкум. Н. Исмоиловнинг кутубхонамизда мавжуд китоблари рўйҳатини тавсия этамиз. Мазкур китобларнинг электрон варианти кутубхонамизда мавжуд эмас. Сиз А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига мурожаат қилишингиз мумкин (сайт natlib.uz)

1. Исмоилов Н. Бахтнинг олис манзили: Саргузашт-детектив роман. –Т.: Ўзбекистон, 2008. – 336.
2. Исмоилов Н. Бургут тоғда улғаяди: Саргузашт-детектив роман. – T.:Янги аср авлоди, 2007-352
3. Исмоилов Н. Иблис салтанати: Саргузашт-детектив роман. Кн.1, 2.- Т.: Ўзбекистон, 2008. -304
4. Исмоилов Н. Мафия сардори: Саргузашт-детектив роман. Кн.1, 2, 3 - T.:Янги аср авлоди, 2008 -192 с.
5. Исмоилов Н. Омонат ғор сири: Саргузашт-детектив роман. – Т.: Ўзбекистон, 2008. -176 с. .
6. Исмоилов Н. Жахолат қурбонлари: Ўлимга махкум қилинганлар асари давоми. –Т.: Заркалам, 2006. -272 с. .
7. Исмоилов Н. Ўлимга махкум килинганлар: Саргузашт-детектив роман. –T.: Янги аср авлоди, 2007. -256 с.
8. Исмоилов Н. Миллиардерга қўйилган тузок : Саргузашт-детектив роман. -Тошкент: Vektor-Press, 2009. -192 с.

angtima 06.03.2011
sumerkini krilchasi ya'ni Zulmat ostonasidagi muhabbat ni iltimos manga referat qilib yuborin.darakchiga chiqadi.man uni tezroq o'qib tugatmoqchiman.iltimoes.RAHMAT

Жавоб:
Ассалому алайкум, Стефани Майернинг “Зулмат остонасидаги муҳаббат”и Даракчи газетасида 25.11. 2010 йил 47-сонидан бошлаб чоп этилмоқда. Маълумотнома хизмати қоидаларига кўра, рефератлар тузиш билан шуғулланмаймиз, лекин, мазкур адабиётни матбуот нашрлари бўлимида Сизга тақдим этишдан мамнун бўламиз.

nizomiddin 04.03.2011
Мухаммад Юсуфнинг шеърий тупламлари керак. Халк бул элим китоби ва бошкалар. Илож булса электрон варианти

Жавоб:
Ҳурматли Низомиддин, М. Юсуфнинг Халқ бўл элим китоби кутубхонамизда мавжуд (84(5У)6 Ю91 умумий ўқув зали, абонемент секторлари). Сизга М. Юсуфнинг қуйидаги китобларини ҳам тавсия этамиз. Афсуски М. Юсуф асарларининг электрон варианти кутубхонада мавжуд эмас.
1. Юсуф М.Биз бахтли бўламиз: Шеърлар.-Т.: Ниҳол, 2008.-192б (умумий ўқув зали, ўлкашунослик, абонемент секторлари)
2. Юсуф М. Илтижо: Шеърлар.- Т.: Ёш гвардия, 1989.- 64б (умумий ўқув зали сектори)
3.Юсуф М. Кўнглимда бир ёр: Шеърлар.-Т.: Ёзувчи, 1991.- 32 б(абонемент сектори)
4. Юсуф М. Сайланма: Шеърлар. Достонлар. Хотиралар.-Т.: Шарқ, 2007.- 288б (умумий ўқув зали сектори, китоб сақлаш бўлими)

суннатилла 02.03.2011
Қаландаров.Ҳ.А."Меҳнат иқтисодиёти"

Жавоб:
Ассалому алайкум Суннатилла, афсуски муаллиф Х.А. Қаландаровнинг “Меҳнат иқтисодиёти” китоби бизнинг фондимизда мавжуд эмас. Мазкур мавзу бўйича қуйидаги нашрларни тавсия этамиз:
1.Меҳнат экономикаси ва социологияси. - Т.: Ўқитувчи, 2001. – 480б. (65.9 М-47, Умумий ўқув зали сектори)
2.Меҳнат ва ишлаб чиқариш экономикаси асослари.- Т.: Ўқитувчи, 1978.-223б. (65.9 М-47, Умумий ўқув зали сектори)
3.Зайнутдинов Ш. Меҳнат экономикаси. – Т.: Ўқитувчи, 1977.- 225б. (65 З-22, Умумий ўқув зали сектори)

*Имя:


E-mail:


*Текст:


*Maxfiy kod:
  


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!
 
 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100