Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

кутубхоначидан сўранг

"Кутубхоначидан сўранг"  виртуал маълумот хизмати

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказининг виртуал маълумот хизмати саҳифасига хуш келибсизлар. 

Сиз бу саҳифада навбатчи кутубхоначига савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингиз Сиз интернетдан топа олмаган ва бизнинг кутубхонамиз жамғармасидан топишни умид қилаётган, кутубхона иши ва сизни қизиқтирган, қидираётган ахборот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Виртуал маълумот хизмати бепул. Саволингизга жавоб 300 гача сўздан ташкил топган маълумот билан чегараланади.
  • Бир мурожаатда  битта савол берилиши керак. Агар саволлар бир нечани ташкил этса, бундай мурожаатлар кўрилмайди.
  • Ноахлоқий бўлган ва аниқ ифода этилмаган саволларингизга жавоб берилмайди.
  • Реферат, курс иши ёки диплом ишига маълумот қидириш ва вақтичоғлик мавзудаги (кроссворд, викторина ва ҳоказо), кутубхонанинг пуллик хизмати билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб чиқилмайди.  
  • Виртуал маълумот хизмати ноахлоқий ва ҳақоратли мурожаатларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли фақат навбатчи кутубхоначи таҳриридан ўтган мурожаатлар  сайтимиз саҳифасида кўринади.
  • Мурожаатларнинг бажарилиш муддати уларнинг содда-мураккаблигига ва форс-можор ҳолатларга боғлиқ.
Савол беришдан аввал формани тўлдириш қоидаларини диққат билан кўриб чиқишингизни сўраймиз.
 
Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ] [ 59 ] [ 60 ] 61 [ 62 ] [ 63 ]
Фазлиддин.17.09.2011 17.09.2011
Ассалому алайкум,кутубхона ходимлари, сизларда 11-синф учун узбек адабиёти ва она тили дарсликлари мавжудми?Олдиндан ташаккур!

Жавоб:
Ассалому алайкум Фазлиддин. Афсуски, 11-синф учун ўзбек адабиёти ва она тили дарслиги мавжуд эмас. Лекин қуйидаги китобдан фойдаланишингиз мумкин: ХХ аср ўзбек адабиёти.11: Мажмуа.-3 нашр.-Т.: Ўқитувчи,2002.- 448 б.

хуршид 15.09.2011
Салом сизларда ижтимоий сиёсий адабиётлар хамда фуқаролик жамияти тўғрисидаги китоблар электрон варианти мавжудми

Жавоб:
Салом Хуршид, “Сиёсатшунослик ва Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”фанидан маърузалар матнининг электрон варианти мавжуд.

Фарход 15.09.2011
Ассалому алейкум! Александр Дюманинг "Асканио" романи борми?

Жавоб:
Ассалому алайкум Фарҳод! Дюма А. Асканио. Роман.-Т.: Чулпон, 1990.-358 б. Мазкур асар кутубхонамизнинг ўқув залида мавжуд

ойбек 12.09.2011
лизолотта вельскопф-генрих "Токей ито" китобини ўзбекча электрон варианти борми?

Жавоб:
Ойбек, кутубхонамизда мазкур китобнинг электрон варианти мавжуд эмас, босма вариантини кутубхонадан олишингиз мумкин.

sardor 22.08.2011
ассалому алайкум сизларда артур конан дойлнинг шерлок холмс хакидаги хикоялари электрон вариантда мавжудми

Жавоб:
Ассалому алайкум Сардор. Афсуски, кутубхонамизда Артур Конан Дойлнинг Шерлок Холмс ҳақидаги ҳикояларининг электрон варианти мавжуд эмас.

ubaydulla 17.08.2011
sumerki

Жавоб:
Убайдулла! Мазкур асар Интернетда мавжуд эмас. Асар Даракчи газетасида 25.11. 2010 йил 47-сонидан бошлаб чоп этилмоқда.

малохат 08.08.2011
Хайриддин Султоновнинг "Бобурийнома" асарини ўқимоқчи эдим, агар бўлса.

Жавоб:
Малоҳатхон, мазкур китоб кутубхонамизнинг китоб сақлаш бўлими,абонемент ва умумий ўқув зали секторларида мавжуд.
84.Ўз 7 С -96 Султонов Х. Бобурийнома: Маърифий роман.-Т.: Шарқ, 1997.-416 б.


43445 – с; 44600 – аб; 44602 – общ. ч/з

husan 06.08.2011
demakiratik jamiyat haqida elektironiy variantlari kerak edi shuni qanday topsam bo'ladi

Жавоб:
Ҳусан, “Сиёсатшунослик ва Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”фанидан маърузалар матнининг электрон варианти мавжуд.

Ubaydulla 03.08.2011
Salom aleykum menga ZULMAT OSTONASIDAGI MUHABBAT romanini to'liq kitobi qayerdan topsam bo'ladi.

Жавоб:
Убайдулла! “Зулмат остонасидаги муҳаббат” романи Даракчи газетасида 25.11. 2010 йил 47-сонидан бошлаб чоп этилмоқда.

отабек 20.07.2011
Стефани Майернинг “Зулмат остонасидаги муҳаббат”ини кандай укимокчийдим уни кандай скачат килишни билмаяпман

Жавоб:
Отабек, мазкур асар Интернетда мавжуд эмас. Асар Даракчи газетасида 25.11. 2010 йил 47-сонидан бошлаб чоп этилмоқда.

*Имя:


E-mail:


*Текст:


*Maxfiy kod:
  


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!
 
 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100