Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Гафуров Юсуфбек Икрамович

Мажбуриятлари:

АКМ иш фаолияти сифатини ва самарадорлигини оширган ҳолда ташкиллаштиришга, АКМ фаолиятини ривожланишида ва ходимлар меҳнатини тўғри ташкил этиш мақсадида бўлим режаларини ва шахсий режаларини ўз вақтида бажарилишини назоратга олади.  

Бўлимлар ишларини такомиллаштириш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

АКМда олиб бориладиган ишлар бўйича технологик йўриқномаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун раҳбарга топширади.

АКМ ходимларининг малака ошириш ишини ташкил этади. Машғулотлар режасини ишлаб чиқади, ёш мутахассисларга ёрдам беради.

АКМ ходимларини (бўлим, сектор мудирлари, бош ва етакчи кутубхоначилари) рағбатлантириш ва мукофотлаш, иш лавозимини кўтариш учун АКМ директорига таклиф ва маслаҳат беради, уларнинг иш фаолиятига баҳо беради.

Олийгоҳ ва билимгоҳ талабаларининг кутубхоначилик соҳасига оид масалалари бўйича амалий ишларида раҳбарлик қилади.

АКМ ишининг йиғма режа ва ҳисоботини тузади, бўлим ва сектор мудирларига ишни режалаштириш ва ҳисобот юритиш ишларига ёрдам беради; бўлим ва секторлар иш режалари ва ҳисоботларни таҳлил қилиб, ўз таклифларини беради.

РАКМга АКМнинг йиллик иш режасини, ҳисоботларини тасдиқланган ва имзоланган ҳолда белгиланган муддатда тақдим этади.

АКМнинг тегишли расмий ҳужжатлари (Низом, АКМдан фойдаланиш қоидалари, лавозим йўриқномалари, кутубхоначиликка оид бошка йўриқномалари)ни тайёрлайди.

Вилоятдаги АРМлар ва бошқа кутубхона муассасалари билан фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини олиб боради.

АКМ фондини электрон ресурслари ва маълумот базалари билан бойитиш мақсадида АКМ фондидан ва Интернетдан келиб чиққан ҳолда тўлиқ матнли электрон базаларни яратиш бўйича ишларни ташкиллаштиради.                                           

Фойдаланувчиларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини, ахборотлаштириш ишларини мувофиқлаштирилишини назорат қилади. АКМ жараёнларига АКТ жорий этиш ишларини бошқаради.

АКМ   директор   ўринбосари   ходимларни   қайта   тайёрлаш   ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади.                           

АКМ директор ўринбосари доимий равишда ўз малакасини ошириб боради.