Хизматлар
Ҳозирги кунда кутубхонамиз фойдаланувчилар учун қуйидаги хизматларни амалга оширяпти:
Бепул хизматлар:
- уйга бериладиган адабиётларни фойдаланиш муддатини 2 мартагача узайтириш;
( шу жумладан телефон орқали);
- китобхонлардан китобларга буюртма қабул қилиш,(шу жумладан телефон орқали ҳам)
- каталогда китобларни танлашда ёрдам бериш;
- буюртмани библиографик тарзда расмийлаштириш;
- вилоят бўйича бошқа кутубхоналарда мавжуд адабиётлар ва матбуот нашрлари ҳақида ахборот тайёрлаш;
- библиографик сўровларни бажариш;
- кутубхонада мавжуд каталог ва картотекалар ҳақида китобхонларга маълумот бериш;
- кутубхонанинг ҳар бир бўлимида китобхон эҳтиёжига қараб адабиёт танлаш, қидириш ва тақдим этишда маслаҳат ва ёрдам бериш;
- китоб сақлаш бўлимида мавжуд нашрларни ўқув залида фойдаланиш учун тақдим этиш;
- фото-фоно ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Пуллик хизматлар:
- нусха кўчириш (ксерокопия);
- ҳужатларни китобхоннинг электрон ташувчиларига ёзиб бериш;
- кутубхона ўқув залларидаги нашрларни байрам, дам олиш кунларига ва тунги пайтга уйга бериш;
- буюртма бўйича мураккаб библиографик рўйхатларни тузиш;
- буюртма бўйича матбуот нашрларидан маълумот қидириш ва тақдим этиш;
- буюртма бўйича уйга ёки иш жойига адабиётларни етказиш:
Ташкилотларга кутубхона хизматини кўрсатиш шартнома асосида амалга оширилади.