Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Ислом дини – ҳам ахлоқ, ҳам иймон, ҳам маърифатдир.

Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва

маданиятининг қадимий бешикларидан 

биридир.

                                                                                                                                                                      Ш. Мирзиёев.

Ҳурматли китобхонлар!

    Китобхонларнинг диний-маърифий, маънавий саводхонлигини янада юксалтириш мақсадида диний-маърифий адабиётларнинг виртуал кўргазмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

     Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлиги, диний бағрикенглик тўлиқ таъминланган. Юртимизда яшаётган турли миллат ва дин вакилларининг эмин-эркин эътиқод қилиши учун барча шароит яратилмоқда. Бугунги кунда халқимизнинг диний-маърифий эҳтиёжини қондириш, диний саводхонлигини ошириш йўлида кўплаб адабиётлар чоп этилмоқда. Ушбу кўргазмада Ўзбекистоннинг етакчи нашриётлари томонидан чоп этилган, мўмин-мусулмонларни қизиқтирувчи кўплаб диний-маърифий адабиётларни ўз ичига олган.

    Ушбу адабиётларни ахборот-кутубхона марказимизнинг маънавият ва маърифат секторида ўқишингиз мумкин.

Ислом - ҳақиқатни англаш демакдир, у одамзотни эзгу амалларни бажаришга ундайди, ҳар биримизни яхшилик ва тинчликка чорлайди, ҳақиқий инсон бўлишни ўргатади. 

                   Ш. Мирзиёев

0_b1ee3_79058075_orig

Д88

Дуолар қўрғони/ Тузувчи. А.  Турсунов . - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2016. - 496 б.

Дуо тақдирни ўзгартиради. Ушбу китобда ҳар бир мусулмон банда билиши лозим бўлган дуо ва саловатлар жамланган. Бу китобдан сизга катта манфаат етади деган умиддамиз.

 

П15

Пайғамбаримиз ва саҳобалар ҳаёти: саҳиҳ манбалар асосида  Китоб1/ муҳарир. А. Мансур. - Тошкент: Тошкент ислом университети, 2014. - 496 б.

Пайғамбаримиз ва саҳобалар ҳаёти одоб-ахлоқ, ибрат, маърифат ва ниҳоят тафаккур мактабидир. Ундан баҳраманд бўлган сари комилликка томон яна бир қадам ташлаган бўламиз. Мазкур китоб ана шу мактабдаги айрим сабоқлар мажмуасидир. Пайғамбаримиз ва саҳобаларнинг зикр ва дуолари, ҳутба ва ўгитлари, улар ҳаётидаги ибратли воқеа-ходисалар ушбу китобнинг умумий мундарижасини ташкил этади.

М36

Мақсудий, Аҳмад ибн Кудома.
Минҳожул қосидин мухтасари : саодат изловчиларга қўлланма/ А.К. Мақсудий; муҳарррир. Абдулазиз Мансур. - Тошкент: Movarounnahr, 2014. - 468 б.

Юксак маҳорат ва чуқур илмий салоҳият билан ёзилган "Ихё" нинг энг гўзал қисқартмаси бўлмиш бу асар ўқувчиларнинг қалб ва нафсга оид хикматларни чуқур англашлари, руҳий ва маънавий сабоқ олишларида кўп хизмат қилиши шубҳасиздир.

Ж87

Жума мавъизалари: имом-хатиблар учун қўлланма/ муҳарррир. У. Алимов. - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2016. - 432 б.

Бугунги кунда ҳалқимизнинг диний-маърифий эҳтиёжини қондириш, диний саводхонлигини ошириш йўлида кўплаб адабиётлар чоп этилмоқда. Асарда ҳозирги вақтнинг долзарб мавзуларига бағишланган мавъизалар динимиз таълимотига мувофиқ ҳолда баён килинган. Шунингдек, китоб мўмин-мусулмонларни қизиқтирувчи кўплаб масалаларни ўз ичига олган.

Хуварий

Хувайрий, Ахмад Шокир
Дурратун носихин: насихатгйлар дури/ А.Ш Хувайрий; Тарж. Д.  Кушоков . - Тошкент: Гафур Гулом номидаги НМИУ, 2017. - 352 б.

Ушбу китобда хар бир инсонни қизиқтирадиган, огоҳлантирадиган, хатто танбеҳ берадиган насихатлар бор. Мавзулар алоҳида-алоҳида мажлисларга бўлинган. Содда, равон ва халқчил услубда битилган.Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, уларни асло бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

Турсунов

Турсунов, Сайфулло.            Термизийларнинг илмий тафаккури/ С. Турсунов, Б. Муртазоев; муҳарррир. Ж. Омонтурдиев. - Тошкент: O'zbekiston, 2016. - 280 б.

Ушбу китобда дунёвий илм тафаккури йўлида ўзининг илмий ва диний дунё қараши билан халқимиз орасида катта ҳурмат қозонган аллома Хаким ат-Термизий хаёт йўли ҳамда ижодий фаолиятига оид манбалар ёритилган. Шунингдек, китобда Термиз шаҳридан етишиб чиққан улуғ авлиёлардан Абубакир Варроқ ат-Термизий, Хомид ат-Термизий, Абулмузаффар ат-Термизий, Саййид Бурхониддин ат-Термизий, буюк мухаддис Имом Исо ат-Термизий ва етук муаррих Хожа Самандар Термизий ҳамда Сурхон воҳаси илм мутафаккир устозлари хусусида ҳам сўз юритилган.

терезмий

Термизий, Ҳаким.
Ҳаким Термизий асарларидан сайланма. "Наводирул усул" (Нодир асослар). "Манхиёт" (Қайтариқлар). "Илмул авлиё" (Авлиёлар илми ): диний-марифий нашр. - Тошкент: Movarounnahr, 2017. - 191 б.

Ҳаким Термизийнинг "Наводирул усул", "Манхиёт", "ал-Амсол минал Китоб вас сунна", "Масоил аҳли Сарахс", "ал-Масоилул мақнуна", "Баёнул фарқ", "Илмул авлиё" асарларида алломанинг ўз давридаги диний масалалари, инсон руҳияти, аҳлок-одоб, илму ҳикмат борасида берган қимматли фикрлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Зеро, соф ислом таълимоти акс этган ушбу асарларда зўровонлик, хунрезлик, бузуқлик каби иллатлар қораланиб, маънавий баркамоллик ғоялари тараннум этилади.

кенжабек

Кенжабек, Мирзо.
Буюк Термизийлар: Термиз тазкираси/ М. Кенжабек; - Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2017. - 528 б.

Ушбу китобда қадимий Термиз ва Чағониён ҳудудида ўтган 90 нафар азиз-авлиё, уламо ва фузало, шоир ва адиб Термизий ҳамда Чағонийлар зикр қилинган. Шу билан бирга муайян муддат Термиз шаҳрида яшаб, илм ва ижод билан шуғулланган шахслар манокиби ҳам китобдан ўрин олган.

Пайгамбарлар

Пайғамбарлар тарихи: исломият тарихи/ муҳарррир. А. Турсунов. - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2017. - 444 б.

Мазкур “Пайғамбарлар тарихи”да пайғамбарларнинг (уларга салот-у саломлар бўлсин) насл-насаби, ҳаёти ва шахсияти, фазилатлари, уларнинг ўзлари юборилган қавмларга нималарни етгазгани, қандай қарши олингани, қавмларнинг ўз ҳатти-ҳаракатларига яраша қандай оқибатларга учрагани ишончли манбаларга таянган ҳолда изоҳланган, билиш лозим бўлган фойдали маълумотлар тақдим этилган.

Мухаммад

Муҳаммад Юсуф, Муҳаммад Амин.
Исломга бағишланган умр: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллох хотирасига бағишланади/ М.А Муҳаммад Юсуф. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 184 б.

Ушбу рисолада Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг болаликларидан то ҳаётларининг сўнги дамларигача бирга бўлган, ҳаёт ташвишлари ва қувончларини бирга бошидан кечирган укалари Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф акаларини хотирлаб у киши қандай қилиб бу қадар олий даражага эришганлари ҳақида айтиб ўтганлар. Ушбу хотираларни уқиб, бу буюк инсонни ўзингиз учун яна бир бор кашф этасиз деган умиддамиз.

П

Позилов, Нодирбек Набижон ўғли.

Исломда мотам маросимлари: аждодлар анъанаси-авлодлар тарбияси/ Н.Н. Позилов; муҳарррир. Ш.А Мансур. - Тошкент: Тошкент ислом университети НМБ, 2015. - 144 б.

Ушбу рисолада ўзбек халқининг дунёдаги энг юксак халқлардан экани, унинг мотам маросимлари билан боғлик урф-одатлари, удумлари ва улардаги эзгу амалларнинг барчаси ислом шариатидан олингани илмий далиллар билан исботланиб, аниқ мисоллар асосида таҳлил қилинган.

М66

Мовардий, Абул Ҳасан.

Дунё ва дин одоби/ А. Мовардий; Тарж. И. Махмуд. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2017. - 456 б.

 Ўз даврининг забардаст адиби Абул Ҳасан Мовардийнинг "Дунё ва дин одоби" китобида инсоний одоб-аҳлок, гўзал фазилат ва ҳислатлар нозик кузатиш ва ҳаётий тажрибалар асосида таҳлил қилиб берилган. Адиб ўз қарашларини Қуръони Карим ва хадиси шарифлар кўрсатмалари билан асослаб бериши ҳам ўқувчилар фикрини ўзига жалб этади. Мазкур китоб кўпчилик китобхонларга манзур бўлишига ишонамиз.

Л17

Лақҳнавий, Муҳаммад Абдулҳай.

Ғийбат ўзи нима ?/ М. А. Лақҳнавий; Тарж. Ё. Фозилов. - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2017. - 272 б.

Ушбу китобда "ғийбат" ҳақида, унинг қанчалик ёмон иллат эканлиги тўғрисида хадислардан келтирилган намуналар орқали баён этилган. Китоб икки бўлим ва тўққиз бобдан иборат.

Куръоний

Қуръоний ва энг зарурий дуолар / Муҳаррир. А. Мансур. - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2017. - 416 б.

Дарҳақиқат дуо улуғ ибодат. Лекин қачон қабул бўлади-ю қачон қабул бўлмайди? Қабул бўлиши учун нималар қилиш керак.

Ушбу китоб ана шу саволларни кенг ва атрофлича мулоҳаза қилади ва қалбингизга сўнмас бир равшанлик олиб киради деган миддамиз.

Карний

Қарний, Доктор Оиз.

Ўкинма/ Д.О Қарний; муҳарир М. Ахмад. - Ташкент: Имом ал-Бухорий халқаро марказий нашриёти, 2017. - 384 б.

Ушбу китоб сизга; "Хушчақчақ ва бахтли бўлинг, яхшилик томонини изланг ва тинчланинг", дейди. Ҳаётга ўз ҳолича боқишни, мамнун, қувноқ ва шод яшашни ўргатади. Йўналишлар, одамлар, замон ва маконлар билан муомала қилишда фитратга зид хатоларни тузатади.

К

Кунрапа, Мухаммад Зако.
 Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва ислом тарихи: ислом тарихидан сабоқлар/ М. З. Кунрапа; Тарж. А. Холмурод ўғли. - Тошкент: Sharq NMAK , 2017. - 368 б.

Ушбу китобда Ислом тарихида бўлиб ўтган воқеалар қисқа ва тушунарли услубда ёзилган. Ўқувчи ўқиш давомида чалғимаслиги учун изоҳ ва шарҳлар ҳар бир мавзудан кейин алоҳида келтирилган. Илгари сийрат китобларидан фарқли ўларок, бу асарда ўқувчи учун аҳамиятли бўлган бир қанча янги тадқиқотлар натижасида аниқланган маълумотлар ҳам берилган.

Исломда

Исломда тадбиркорлик ва тижорат одоблари: пайғамбалар ҳам тадбиркор булганлар/ Муҳарир. А. Мансур. - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2016. - 74 б.

Ушбу рисолада исломда тадбиркорлик ва тижорат одоблари ҳақида жуда кенг тарзда тўхталиб ўтилган. Тадбиркорлик фаолияти-амали ҳам саккизта, амалдан ташқарига чиқмай олиб боришни айтиб ўтганлар. Улар, фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, мубоҳ, мустакраҳ, макруҳ ва ҳаромдир, шулар ҳақида.

Исломда оила

Исломда оила: муоммо ва ечимлар/ Муҳарир. М. Ахмад. - Тошкент: Имом Бухорий халқаро марказий нашриёти, 2017. - 212 б.

Ушбу китоб номиданоқ маълум, оилавий муаммоларга адолатли ечим топишда зарур қўлланма бўлишига умид қиламиз. Зеро, унда оилавий муносабатлар қандай бўлиши, эр-хотин ҳуқуқлари ва масъулияти, фарзанд тарбияси, силаи рахм… қўйинки, барча масалаларга исломий ечимлар бор.

Зухайли

Зуҳайлий, Ваҳба Мустафо.
Шамоиилул Мустафо/ В.М. Зуҳайлий; Тарж. А. Мумин. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2017. - 488 б.

Ушбу китоб сийратга оид бошқа асарлардан ўз услуби ва баён йўналиши билан алоҳида ажралиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насабларига оятларда қандай ишоралар борлиги, Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотни қандай улуғлагани, бу улуғлаш Қуръони Каримда кандай ўз ифодасини топгани ва бошқа масалалар оят ва ҳадислар билан боғлаб исботланган.

Захабий

Заҳабий, Имом Абу Абдуллоҳ Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон.

Сияру аъламин нубало. Машҳур даҳолар сийрати: Алломалар тўғрисида маълумот. - Тошкент: Sharq, 2015. - 480 б.

 Машҳур аллома Шамсиддин Заҳабий қатор асарлари билан Ислом оламида донг ‎таратганлар. Булар орасида у зотнинг минглаб муҳаддис, муфақкиҳ, муарриху ‎муфассирлар тўғрисида қимматбаҳо маълумот берилган бир неча жилддан иборат ‎‎«Сияру аъламин нубало» китоблари алоҳида аҳамиятга эга.‎

Кўплаб илмий тадқиқотлар, таржимаю таҳлиллар учун манба бўладиган бу битик-‎хазинада юзлаб ватандошларимизга ҳам муносиб ўрин берилган. Бухоро туманидаги ‎‎«Чор Бакр» жомеъ масжиди имом-хатиби Азизхўжа Иноятов томонидан амалга ‎оширилган ушбу таржима орқали уларнинг икки юздан зиёди билан танишиш ‎маънавиятимизнинг бойишига улкан хисса қўшиши шубҳасиз.‎

Дуога

Дуога қўл очинг: расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиб юрган саҳиҳ дуолар / Тузувчи. А. Мухаммад. - Тошкент: Sharq NMAK , 2016. - 224 б.

Дуодан мурод - унинг ижобат бўлишидир. Кимники тилидан, дилидан Аллоҳнинг зикри бир сония ҳам тушмаса унинг дуоси тезда қабул бўлади. Агарда Аллоҳнинг зикри ора - чора бўлса, дуоси ҳам ора - чора қабул бўлади. Илоҳи Яратганнинг зикри билан яшашни барчамизга насиб қилсин. Дуога қўл очайлик, мустажоб бўлсин. Ушбу китобда муҳтарам саҳобалар томонидан ривоят қилинган, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиб юрган дуолар жамланган. Мазкур дуолар ибодатга ва инсон ҳаётидаги ҳар хил масалаларга оидлиги билан эътиборлидир. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Дунё

Дунё уламолари мурожаати/ муҳаррир. А. Хўжам. - Тошкент: Movarounnahr, 2016. - 168 б.

Ушбу китобда дунёнинг бугунги кунда эътироф этилган забардаст уламолари томонидан ислом динининг мусаффолигини сақлаш, турли-туман туҳматлардан, эътиқодимизга бутунлай зид, динимизга мутлақо алоқаси бўлмаган гап-сўзлардан ҳимоя қилиш мақсадида берилган фатволари, маърузаларидан намуналар келтирилган.

Барзанжий

Барзанжий, Имом.

Мавлиди шариф/ И. Барзанжий; муҳарир. Ш.А Мансур. - Тошкент: Тошкент ислом университети НМБ, 2016. - 104 б.

Ушбу китобда имом Барзанжийнинг Мавлиди шарифга оид асари таржимаси бўлиб, унда пайғамбаримизнинг насаби, ҳомила ва туғилиш даври, туғилган пайтдаги оламшумул шодлик, мўъжизалар, мурғаклик ва болалик даврлари, сафардаги мўъжизалари, никоҳлари, ислоҳотлари, пайғамбарлик даври, Исро ва Меърож воқеалари, пайғамбаримизнинг ташқи кўринишлари ва сийратлари ҳақида маълумотлар берилган.

 

книга

     Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф муаллифлиги остида ёзилган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.

    Бу китоблар барчамизнинг севикли пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо алайҳиссаломнинг энг мўтабар ҳадис китобларда келган сара ҳадисларининг замонавий шарҳидир.

40Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 5: Намоз китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 400 б.

Намознинг қадри қанчалик улуғ, аҳамияти нақадар буюк эканини мазкур китобда келтирилган ҳадис ва фикҳлардан ҳамда китобнинг энг катта қисми айнан намоз ҳақидаги ривоят ва ижтиҳодлардан иборатлигидан ҳам билиш мумкин.

41

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Жуз 7:Намоз китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 328 б.

 Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг еттинчи жузи – «Намоз китоби»нинг учинчи қисмида ҳам аввалги икки қисмдаги каби намозга оид кўпгина ҳукм ва маълумотлар келади. Жумладан, ийд намозлари ҳақида батафсил маълумот олиш билан бирга, ийд куни қилинадиган ишлар ҳақида ҳам тўла билимга эга бўласиз.

39

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 8: Закот китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2015. - 288 б.

"Ҳадис ва Ҳаёт " китобининг навбатдаги саккизинчи жилдида исломнинг беш рукнидан учинчиси бўлмиш закот ибодати ҳақида керакли маълумотлар келтирилган.

38

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 9: Рўза китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 240 б.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг навбатдаги тўққизинчи жилдида Рамазон рўзасининг фарзлиги рўза тутиш ва унинг қоидалари ҳақида Қуръони Карим оятлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали шарҳланган.

34

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз10: Ҳаж китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 376 б.

Ушбу китоб орқали ўқувчилар ҳаж ва умра ибодатлари ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўладилар ҳамда китоб ёрдамида ғойибона саҳобаи қиромлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, улардан ҳаж ва умранинг сирларини билиб олишлари мумкин.

34

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 11: Савдо, зироат ва вақф китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 304 б.

Ушбу китоб " Ҳадис ва Ҳаёт " силсиласининг ўн биринчи жилди бўлиб, унда молиявий муомалаларга оид мавзуларни ўз ичига олади.

30

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 12: Фароиз ва васиятлар китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 208 б.

Ушбу китоб Ҳадис ва Ҳаёт”нинг ўн иккинчи жилди "Фароиз ва васиятлар китоби" бўлиб, бу китоб мерос, васият ҳамда қул озод қилишга бағишланган бир талай масалаларни ўрганишимизда кўмакчи бўлади.

36Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 13: Никоҳ, талоқ ва идда китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 424 б.

Никоҳ ва талоқ масаласи хар бир киши, оила, жамият ва давлат, бутун инсоният учун муҳим эканлиги барчамизга маълум. Чунки бу амалий ҳаётда ўта муҳим бўлиб, ҳалол ва ҳаромга, оила ташкил қилишга, келажак авлод фарзандларимизнинг дунёга келишига ва уларнинг тарбиясига боғликдир. Мазкур китобда ана шу масалалар бўйича маълумотлар жамланган.

35

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 14-15: Қасамлар, назрлар ва ов китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 240 б.

Ҳадис ва Ҳаёт китобининг ўн тўртинчи жузи «Қасамлар ва назр» деб номланиб, унда қасам ва назр оид масалалар батафсил баён қилинган. 
Ўн бешинчи жуз эса «Ов ва сўйишлар китоби» деб номланиб, унда ейиладиган ҳайвонлар, қурбонлик қилиш каби масалалар баёни келади.

Hadis_16-17

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 16-17: Таом, шароб ва либос китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 432 б.

Ҳадис ва Ҳаёт китобининг ўн олтинчи жузи “Таом ва шароб” деб номланиб, унда таомланиш ва шароб ичиш одобига оид оят ва ҳадислардан танишасиз. 

Ўн еттинчи жуз эса “Либос китоби” деб номланиб, унда либоснинг одоблари, кийиш ножоиз бўлган кийимлар хақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

32

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 18: Тиб ва дам китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 288 б.

Ушбу китоб орқали бизнинг динимиз тиб ва дам масалаларига қандай қараши ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишиш мумкин.

29

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 19: Оламларга раҳмат Пайғамбар. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 584 б.

Ушбу китобда Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари билан мўтаъбар ҳадислар орқали яқиндан танишиб чиқасиз.

28

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 20: Анбиёлар қиссаси китоби. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 568 б.

Ушбу китобда Аллоҳ таоло бандаларининг зубдаси бўлмиш, илоҳий ҳидоят юлдузлари ва ер юзида қадимдан иймон йўлидаги машаққатли курашнинг етакчилари бўлмиш маъсум зотлар-анбиёлар ва расулларнинг ибратли ҳаётлари ва ўрнакли қиссалари баён этилган.

27

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 21: Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 432 б.

Ушбу китобда саҳобаларнинг фазллари ҳақида келган оятлар ва ўн бир хадисдан кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг фазллари ҳақидаги ҳадислар жой олган.

31

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 22: Усмон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 336 б.

Ушбу китобда ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг хар лаҳзаси диққат билан ўрганишга арзигулик, машаққатли, саодатли, ибратли ва улкан ҳаётлари ҳақида баён этилган.

33

Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Жуз 23: Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 360 б.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон уммати ичидан ўн кишига улар тирик чоғларидаёқ жаннатга киришлари ҳақида ишончли башоратни берганлар. Ўша ўн кишининг тўрттаси биринчи тўрт рошид халифалар: Абу Бакр Сиддиқ, Умари Одил, Усмон Зуннурайни ва Али Муртазо розияллоҳу анҳумлар бўладилар. Бу улуғ саҳобаларнинг ҳаётлари ва фазилатлари билан аввалги жузларда танишиб чиқдик.
Мана, энди жаннат башорати берилган ўнликдан қолган олтиталари – Зубайр ибн Аввом, Толҳа ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ, Абдурроҳман ибн Авф ва Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳумларнинг фазилатлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Китобнинг иккинчи қисмида эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларининг фазллари ҳақида сўз юритилади.

26 

     Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ.

     Ҳадис ва Ҳаёт/ Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Жуз 24: Пешқадамлар розияллоҳу анҳум. - Тошкент: Hilol-Nashr, 2016. - 464 б.

       Ушбу китобда турли элат ва миллатларни, қабила ва халқларни, ҳур ва қулларни, Ислом дини уларни қандай қилиб башариятга ҳидоят юлдузлари этиб танитгани ҳусусида маълумотлар келтирилган.

23278246