Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Кутубхона бугун

Кутубхона бугун

Бугунги кунда Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот- кутубхона маркази – Республикадаги энг йирик кутубхоналардан биридир.

Кутубхона  жаҳоннинг 20 дан ортиқ тилдаги 316 мингдан зиёд ахборотни  турли ташувчилардаги ноёб нашрлар жамғармасига эга.

АКМ бугунги кунда ахборот ресурсларидан аҳолининг барча қатлам вакиллари фойдалана олишига ва ноёб кутубхона жамғармасини келгуси авлод учун имкон даражасида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

АКМ 2016 йил

Кутубхона турли ахборот хизмат ларини – Интернетдан фойдаланиш, компьютерда ишлаш, сканирлаш, юклама манбаларга нусха кўчириш хизматларини на фақат вилоятимиз балки ундан ташқари ҳудудлар аҳолисига ҳам тақдим этмоқда.

Ўз фаолиятида янги ахборот технологияларини фаол қўлламоқда. 2007 йилда ЦППМП, TrendSW ва BePro-education Center Фарғона филиали ходимлари кўмагида 53 та компьютер учун локал тармоқ ўтказилди. АКМнинг компьютер парки 76 компьютерни ташкил этиб, улардан 76 таси локал тармоққа уланган.

Кутубхона умумий фондининг электрон каталоги (ЭК) ташкил этилган ва бойитиб борилмоқда.  Бугунги кунда АКМда 5 та автоматлаштирилган ишчи ўринлари: администратор, комплектатор, каталогизатор, китобхон, китоб берилиши ишлаб турибди.

АКМ кутубхоначилик соҳасини ривожлантириш, кутубхона технологияларини автоматлаштириш бўйича турли миллий ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишда, «Марказий Осиё – 99”, Марказий Осиё - 2006» ҳамда «Крим – 2001» анжуманлаида иштирок этиб келмокда. Кутубхона АКМда ўтказилган «CENTER Asia-2008» 5- Халқаро конференция ташкилотчилари сафига киритилди.

Кутубхона ўз китоб жамғармасини анъанавий ва электрон каталоглар, картотекалар ва турли шаклдаги кўргазмалар орқали ҳар томонлама очиб беради.
Кутубхонада маҳаллий шоирлар, ёзувчилар, рассомлар, олимлар иштироқида янги адабиётлар тақдимоти, китобхонлар конференциялари ва бошқа маданий дастурлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Бизнинг АКМ вилоятда мавжуд турли муассасаларнинг 1600дан зиёд кутубхоналарини ўз ичига олган 247 АРМ ходимлари учун услубий марказ ҳисобланади. АКМ ходимлари Мудофаа Вазирлигининг Фарғона горнизони таркибий бўлинмалари кутубхоналари ва касаба қўмитаси кутубхоналарига методик ёрдам кўрсатадилар. АРМ директорлари АКМнинг илмий услубият бўлими томонидан ташкил этиладиган семинар машғулотларида ўз малакаларини ошириш, кутубхона соҳасидаги инновацион жараёнлар билан танишиш имконига эгадирлар.

АКМ ходимлари Республика АКМ томонидан ўтказиладиган семинарларда катнашиб, ўз билим ва касбий малакаларини оширадилар.

Ҳар йили кутубхонага 250 мингга яқин фойдаланувчи қатнаб, уларга 500 мингдан зиёд турли ташувчилардаги нашрлар бериш билан хизмат кўрсатилади.

АКМда кутубхона-библиография хизмати кўрсатиш ортиб бормоқда, ахборот - компьютер технологияларини самарали кўллаш натижасида  китобхонларга тақдим этиладиган хизматлар турини йил сайин кенгайтириб бормоқда.

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100