Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

тарихи

Кутубхона тарихи
  Аҳмад ал-Фарғоний номидаги вилоят кутубхонасига 1899 йил 26 майда асос солинган, халк музейи бўлими қошида очилган ва Янги Марғилон шаҳар кутубхонаси деб ном берилган. Кутубхонадан фойдаланилганлиги эвазига ўқувчилардан тушадиган аъзолик бадаллари, шунингдек шаҳарликлардан тушадиган хайриялар у вақтда асосий таъминот манбаи ҳисобланган.
  Ўша вақтда кутубхона жамғармаси 853 та китобдан иборат бўлган. Жамғармани асосан бадиий, диний ва қисман табиий-илмий адабиётлар ташкил қилган.
  1913 йилга келиб кутубхонанинг китоб жамғармаси 5600 тага, китобхонлар эса 223 тага етди. Ўша йилларда кутубхонани тиклаш ва унинг ишини яхшилашда Вера Кирилловна Левашованинг хизматлари каттадир. Вера Кирилловна 1908-1949 йилларда кутубхонага раҳбарлик қилган. 
  1939 йилда шаҳар кутубхонаси асосида Фарғона вилоят кутубхонаси ташкил этилди. 
Кутубхона 1970 йилда 500 минг нусхага мўлжалланган 4 қаватли махсус жиҳозланган ва ҳар томонлама қулай бинога кўчиб ўтди. Бино ичида китобхонлар учун 400 ўринли 7 та ихтисослаштирилган қироатхона, мажлислар зали, шаҳар абонементи, ўлкашунослик, библиография, илмий услубият бўлимлари жойлашган. Китобхонларнинг самарали ижодий ишлашлари учун барча шароитлар яратилган. Кутубхонага 1970 йилда Фарғонани жаҳон илм аҳлига танитган буюк ватандошимиз - IХ асрда яшаб ижод этган ўзбек олими, математик ва астроном Аҳмад ал-Фарғоний номи берилди. 
   
  1977 йил шаҳримизда содир бўлган сув тошқини кутубхонамизга жиддий талофат етказди. Чунки кутубхонанинг асосий китоб сақлаш бўлими бинонинг пастки қаватида жойлашган эди. Бу табиий офат туфайли кутубхонамиз фондининг учдан икки қисми нобуд бўлди,  булар 230 минг нусхадан кўп нашрлардир.
  Охирги йилларда кутубхона жамоасининг олдида жиддий вазифа яъни кутубхона фондини тиклаш вазифаси турар эди.
  Мана бугунга келиб 1977 йилда мавжуд китоб фондига эришдик. Лекин айнан нобуд бўлган нашрларни тўлиқ тиклашнинг иложи бўлмади.
Каталоглар билан қайта иш бошланди.
  Ҳозирги вақтда асосий вазифа китобхонларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг изланишларига ёрдам бериш, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг маънавий-ахлоқий ғоялари, турли қонунчилик, ҳуқуққа оид ва маданий-тарихий меросни тарғиб қилиш кутубхонанинг вазифасидир.
 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100