Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлади

IomZOp5iCcRAhutCv56QAZrcAonB3eww

Сизда ҳал этилмаган масалалар муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси тест режимида виртуал фаолиятини ишга туширди. Виртуал қабулхона манзили - pm.gov.uz.

Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилади.Веб-сайт фойдаланувчилари юқоридаги манзилга кириб, махсус шаклини тўлдириш орқали ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини қолдиришлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юборишингиз мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади).

Шунингдек жисмоний ва юридик шахслар ариза, шикоят ва таклифлар бўйича ЎзЛиДеПнинг ҳудудий кенгашларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.