Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят-ахборот кутубхона марказида атоқли ўзбек раққосаси, хонанда ва балетмейстер, Ўзбекистон халқ артисти Тамарахоним таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Санъатимизнинг ёрқин юлдузи” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
2016 йил 15 март куни Аҳмад Фарғоний номидаги Ахборот-кутубхона маркази ҳуқуқий ахборот секторида Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан ”Ўз ҳуқуқингни бил!” мавзусида ҳуқуқий ахборот соати ўтказилди.
2016 йил 12 март куни умумий ўқув зали секторида доимий китобхонлар учун Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан “Эл суйган шоир” мавзусида шарҳ ўтказилди.
2016 йил 2 март куни ҳуқуқий ахборот секторида Ўзбекистон Халқаро ҳуқуқининг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида БМТга (1992) қабул қилинган кунига бағишлаб “БМТ: Ўзбекистоннинг ўз сўзи ва овози бор” мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди.
2016 йил февраль ойида янги келиб тушган нашрлар
2016 йил 1 март куни “ЮНИСЭФ ва мингйиллик ривожланиш мақсадлари” мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди.
2016 йилнинг 24 февраль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхонаси марказининг Ўлкашунослик секторида ўзбек мумтоз адабиёти шоираси Муштарий таваллудининг 205 йиллигига бағишланган ахборот дақиқаси бўлиб ўтди.
2016 йил 17 феврал куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази Ҳуқуқий ахборот секторида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли асари бўйича ахборот соати ўтказилди.
Вилоятимиздаги бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ишловчи ходимлар ўртасида огоҳлик ҳамда ҳушёрликни ошириш, фуқароларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, турли деструктив кучларнинг вазиятни беқарорлаштиришга бўлган уринишлари олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
2016 йилнинг 10 февраль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида АКМ ишчи-ходимлари учун ЎР Президенти И.Каримовнинг “Ўзбекистон халқига янги йил табриги”га бағишланган Маънавият соати ўтказилди.