2016 йил 9 февраль куни маънавият ва маърифат секторида доимий китобхонлар учун сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан ”Навоий ижоди – миллий маънавий хазинамиз” мавзусида суҳбат ўтказилди.
2016 йилнинг 5 февраль куни вилоят АКМнинг умумий ўқув залида Фарғона педагогика коллежи ҳамкорлигида Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий – маънавият қуёши” номли адабий-мусиқий кеча ўтказилди.
2016 йил 4 февраль куни вилоят АКМнинг тадбирлар залида Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Фарғона Давлат университети ва АКМ томонидан шеърият мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан “Навоий ва бугунги шеърият” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирда Фарғона Давлат университети қошидаги академик лицей, алоқа ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежлари ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди.
2016 йил 3 февраль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМ ходимлари учунПрезидент Ислом Каримовнинг “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбирколрликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” маърузасини ўрганиш бўйича Маънавият соати ўтказилди.
АКМ фонди “Фарғона” нашриётининг янги китоблари билан бойитилди. Уларнинг айримлари билан шу ерда танишишингиз мумкин.
2016 йил 20 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китобини ўрганиш бўйича Маънавият соати ўтказилди.
14 январь куни маънавият ва маърифат секторида доимий китобхонлар учун Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан ҳимояси - олий шараф” мавзусида тадбир ўтказилди.
14 январь куни Умумий ўқув зали секторида доимий китобхонлар учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 24 йиллиги муносабати билан «Она юрт қалқонлари» мавзусида тадбир ўтказилди.
2016 йил 10 январь куни Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
2016 йил 8 январь куни Хорижий тиллардаги адабиётлар залида доимий китобхонлар учун “Миллий армиямиз мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнингмустаҳкам кафолатидир” мавзусида кеча бўлиб ўтди