Hurmatli kitobxonlar ! Sizlarga “O’qishni tavsiya qilamiz “loyihasi doirasida kutubxonamizdagi mavjud chet tilidagi adabiyotlarni taqdim etamiz.
2020 йил 29 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида А.П.Чеховнинг 160 йиллигига бағишланган “Буюк адиб, улуғ инсон” мавзусида ахборот дақиқаси бўлиб ўтди.
2020 йил 28 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида сўз санъати устаси, машҳур драматург, касби шифокор, аммо истеъдоди ва қизиқиши бўйича ёзувчи бўлган, асарлари дунёнинг 100 дан ортиқ тилларига таржима қилинган, пьесалари эса 100 йиллардан буён дунё саҳналаридан тушмаган Антон Павлович Чеховнинг 160 йиллигига бағишланган китоб-расмли кўргазманинг шарҳи бўлиб ўтди.
2020 йил 24 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ўлкашунослик сектори томонидан Ўзбекистон халқ ҳофизи Маматбува Ҳофиз таваллудининг 135 йиллиги муносабати билан “Манзурнафас ҳофиз” номли китоб расмли кўргазмаси ва ахборот дақиқаси ўтказилди.
Вилоят ахборот-кутубхона маркази ва янги ташкил этилган туман (шаҳар)ахборот-кутубхона марказлари “Ахборот фондларини жамлаш хизмати”, “Катологлаштириш ва тизимлаштириш хизмати” ва “Умумий фондларни сақлаш хизмати” раҳбар ва мутахассис ходимлари учун онлайн видеоселектор бўлиб ўтди.
2020 йил 22 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан Фарғона шаҳар 15580-сон ҳарбий қисмда ташкил этилган кўчма кутубхона қошида “Танишинг янги адабиётлар” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.
2020 йил 20 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги муносабати билан “Дунёдан хабардор маърифатпарвар” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди ва ушбу кўргазмага шарҳ ўтказилди. Шарҳда кутубхонанинг доимий китобхонлари иштирок этдилар.
2020 йил 14 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан шаъни юракка чўғ солади” номли китоб кўргазмасининг шарҳи бўлиб ўтди. Шарҳни абонемент секторининг доимий китобхонлари ва 56-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари тингладилар.
2020 йил 13 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ва Фарғона олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернати томонидан “Тарих ва ҳуқуқ ойлиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Тарих – ўтмиш ва келажак кўзгуси” номли тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда мактаб-интернат ўқувчилари иштирок этдилар.