Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

Аҳмад Фарғоний – жаҳоний олим  24.10.2019 06:40

2019 йил 24 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот- кутубхона марказида буюк олим, астроном, математик, географ Аҳмад Фарғоний таваллудининг 1221 йиллиги муносабати билан “Аҳмад Фарғоний-жаҳоний олим” номли расмли-китоб кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу ташкил этилган кўргазма АКМнинг доимий китобхонлари учун шарҳлаб берилди.




Онлайн ҳуқуқшунос  23.10.2019 14:20

Савол: Онамнинг икки фарзанди - мен ва акам бор эди. Акам вафот этди, ундан ногирон қиз қолган (боқимонда эмас). Онам васиятномани менинг номимга расмийлаштирган. Унда бошқа ҳеч ким кўрсатилмаган. Онам вафот этган тақдирда ногирон набираси (вафот этиб кетган акамнинг қизи) меросда мажбурий улушга эга бўладими?




Давлат тили ва ўзликни англаш  21.10.2019 14:18

2019 йилнинг 21 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида 21 октябрь Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Давлат тили ва ўзликни англаш” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. Ташкил этилган кўргазма сектор бош кутубхоначиси М.Мамадалиева томонидан шарҳлаб берилди.




Биласизми?  17.10.2019 13:07

Эндиликда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.


Жаҳолатга қарши маърифат  16.10.2019 07:41

Кутубхонамизнинг навбатдаги маънавият дарси меҳмони Фарғона вилоят маърифат маркази тарғиботчиси Турсун Тоҳир Эрбўтаев билан ҳамкорликда турли оқимларга қарши халқимизда, айниқса ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш юзасидан “Жаҳолатга қарши маърифат” давра суҳбати бўлиб ўтди. 




Кутубхона мутахассиси – боғчада  14.10.2019 11:57

2019 йил 11 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси кичик ёшдаги болалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона тумани юқори Водил шаҳарчаси “Юлдузча” номли 3-сонли мактабгача таълим муассасасига бориб, боғча тарбияланувчиларига “Маугли” эртагини айтиб берди ва улар учун “Опа-сингиллар” мультфильми намойиш этилди. 




Бугун вилоят ахборот-кутубхона марказида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев билан учрашди.  13.10.2019 13:00

Бугун вилоят ахборот-кутубхона марказида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев билан учрашди.
Унда вилоятда кутубхоналарни ривожлантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, фарғоналик адибларнинг асарларини журнал шафелигида хорижий тилларга таржима қилиш масаласида суҳбатлашдилар.
Устоз А.Мелибоев вилоят ҳокимини кечаги пахта хирмонини бунёд этишдаги ғалаба билан табриклади.




Экология. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш  10.10.2019 08:19

2019 йил 9 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази хорижий адабиётлар ўқув залида “Экология. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш” мавзусида ахборот дақиқаси бўлиб ўтди.




Буюк юрт фарзандлари  10.10.2019 07:10

Ушбу лойиҳа доирасида Фарғонада етишиб чиққан буюк алломалар, давлат ва жамоат арбоблари, олимларнинг ҳаёти, илмий, ижодий ишлари, давлат ва жамият ривожи йўлида амалга оширган ибратли фаолияти ҳақида қисқача маълумотлар тақдим этиб борилади. Дастлаб Сизларни фарғоналик академиклар билан таништиришни бошлаймиз.

#buyukyurtfarzandlari




Кутубхона мутахассиси – боғчада  09.10.2019 14:09

2019 йил 9 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳридаги “Фаровон” номли мактабгача таълим муассасасига бориб, тарбияланувчиларга “Мушук ва сичқон” эртагини сўзлаб берди.




Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] 38 [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ] [ 59 ] [ 60 ] [ 61 ] [ 62 ] [ 63 ] [ 64 ] [ 65 ] [ 66 ] [ 67 ] [ 68 ] [ 69 ] [ 70 ] [ 71 ] [ 72 ] [ 73 ] [ 74 ] [ 75 ] [ 76 ] [ 77 ] [ 78 ] [ 79 ] [ 80 ] [ 81 ] [ 82 ] [ 83 ] [ 84 ] [ 85 ] [ 86 ] [ 87 ] [ 88 ] [ 89 ] [ 90 ] [ 91 ] [ 92 ] [ 93 ] [ 94 ] [ 95 ] [ 96 ] [ 97 ] [ 98 ] [ 99 ] [ 100 ] [ 101 ] [ 102 ] [ 103 ] [ 104 ] [ 105 ] [ 106 ] [ 107 ] [ 108 ] [ 109 ] [ 110 ] [ 111 ] [ 112 ] [ 113 ] [ 114 ] [ 115 ] [ 116 ] [ 117 ] [ 118 ] [ 119 ] [ 120 ] [ 121 ] [ 122 ] [ 123 ]