Марғилон шаҳар Ижодкорлар боғида Президентимизнинг аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ичида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масаласига давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4354-қарори ҳам айни шу эътиборнинг амалий ифодасидир.
Ушбу лойиҳа доирасида Фарғонада етишиб чиққан буюк алломалар, давлат ва жамоат арбоблари, олимларнинг ҳаёти, илмий, ижодий ишлари, давлат ва жамият ривожи йўлида амалга оширган ибратли фаолияти ҳақида қисқача маълумотлар тақдим этиб борилади. Дастлаб Сизларни фарғоналик академиклар билан таништиришни бошлаймиз.
#buyukyurtfarzandlari
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 1 июнь куни Бўка туманида 5 та муҳим ташаббус юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишиш чоғида мамлакатимизда ҳар бир ҳудуднинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда мутолаа методикаси ва мутолаага қизиқтириш методикасини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган эди.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан 2019 йил 13 июнь куни Фарғона Давлат Университети, филология факультети, рус тили ва адабиёти йўналиши 2-босқич талабалари учун кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
2019 йил 12 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона шаҳар ҳарбий қисми билан ҳамкорликда ҳарбий қисмда кўчма кутутбхона, шунингдек, мазкур кўчма кутубхона қошида “Танишинг янги адабиётлар” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.
2019 йил 12 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 38-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида таълим муассасаси тарбияланувчиларига “Саёҳатчи қурбақа” ва “Бўғирсоқ” эртаги сўзлаб берилди ҳамда тарбияланувчи болалар билан эртакдаги саргузаштлар асосида ўйинлар ўтказилди. Тадбир сўнгида АКМ ходимлари томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан 2019 йил 10 июнь куни ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда ёшларни ахборот-кутубхона фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида, Фарғона Давлат Университети, филология факультети, рус тили ва адабиёти йўналиши 2-босқич талабалари учун кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
Ахборот библиография бўлими мудири Г. Валиева экскурсияга ташриф буюрган талабаларни кутубхона фаолияти билан яқиндан таништириб ўтди.
Ташкил этилган экскурсия давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
Буюк юрт фарзандлари
Ушбу лойиҳа доирасида Фарғонада етишиб чиққан буюк алломалар, давлат ва жамоат арбоблари, олимларнинг ҳаёти, илмий, ижодий ишлари, давлат ва жамият ривожи йўлида амалга оширган ибратли фаолияти ҳақида қисқача маълумотлар тақдим этиб борилади. Дастлаб Сизларни фарғоналик академиклар билан таништиришни бошлаймиз.
#buyukyurtfarzandlari
2019 йил 7 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мажлислар залида рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 220 йиллиги муносабати билан “Маънавий олам мусаввири” номли маънавий–маърифий тадбир ўтказилди.