2019 йил 8 май куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда абонемент сектори мудири Л.Батирова ва электрон ўқув зали мудири Н.Турсуновалар таниқли адиб Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романини муҳокама қилдилар.
Савол: Таътилимнинг учинчи куни менга қўнғироқ қилиб, иш берувчининг буйруғи билан мени таътилдан чақириб олаётганларини айтдилар. Оилавий шароитимга кўра ишга чиқа олмаслигим ҳақида уларга айтдим. Иш берувчи рад жавобимни меҳнат интизомини бузиш деб баҳолади ва менга ҳайфсан эълон қилди. Иш берувчининг хатти-ҳаракатлари тўғрими?
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2019 йил 6 май куни “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остидаги навбатдаги “Марғилон тарихининг кўзгуси” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.
2019 йил 7 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ўлкашунослик секторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор Комилжон Мамажонов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Тилло камарли ҳазрати деҳқон” номли китоб - расмли кўргазма ташкил этилди.
2019 йил 1 май куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда таниқли адиб Саид Аҳмаднинг “Уфқ” трилогиясининг қисқача мазмуни билан абонемент ва МБА сектори етакчи кутубхоначиси М. Мамадалиева ва кутубхона ва ахборот сақлаш бўлими етакчи мутахассиси З.Зариповалар таништирдилар.
2019 йил 30 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази хорижий адабиётлар залида “Уильям Шекспир дунёси” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
2019 йил 26 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида шоир Мухаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишланган “Оташқалб шоир” номли адабий кеча бўлиб ўтди.
2019 йилнинг 25 апрель куни абонемент секторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, халқ ёзувчиси, моҳир драматург Ҳамид Ғулом таваллудининг 100 йиллигига “Нафис сеҳр билан жилоланган ижод” - номли китоб кўргазмасининг шарҳи ўтказилди. Шарҳни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг Фарғона академик литцейи ўқувчилари ҳамда кутубхонанинг 21 нафар доимий китобхонлари учун Абонемент ва МБА секторининг мудири Л.Батирова ўтказди.
2019 йил 25 апрель куни Аҳмад Фарғоний номилаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳуқуқий ахборот секторида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида ҳуқуқий ахборот соати ўтказилди.