2019 йил 5 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида 7 апрель – Халқаро саломатлик куни муносабати билан “Саломатлик – бебаҳо бойлик” номли давра суҳбати ва китоб-расмли кўргазмаси ташкил этилди.
2019 йил 4 апрель куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасинингайрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-531-сон Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.
2019 йил 3 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят-ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Фарғона вилояти ҳарбий қисм билан ҳамкорликда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг 683 йиллиги муносабати билан “Шарқнинг буюк ҳукмдори” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
2019 йил 3 апрелда хорижий адабиётлар ўқув залида “Тўғри овқатланиш – саломатлик гарови” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.
2019 йил 3 апрель куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда кутубхона ва ахборот ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири Д. Раимова ва кутубхона ва ахборот ҳужжатларини сақлаш бўлими мудири Д. Закировалар Пауло Коэлонинг “Алкимёгар” романини муҳокама қилдилар.
Юртимизда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга катта ҳозирлик кўрилмоқда. Шу муносабат билан Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази янги лойиҳа эълон қилади.
2019 йил 3 апрель куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 мартдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.
2019 йил 3 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида 2 апрель - “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Китоб – ҳаёт кўзгуси” номи остида викторина ўтказилди.
2019 йил 2 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ўлкашунослик секторида 2 апрель - “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Китоб – ҳаёт кўзгуси” номли китоб-расмли кўргазма ташкил этилди.
2019 йил 2 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари “2-апрель халқаро болалар китоби куни” ва таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги режасига асосан Фарғона шаҳар 56-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрдилар.