2019 йил 6 февраль куни хорижий адабиётлар залида корейс тилига қизиқувчилар клуби аъзолари ўртасида «Компьютер менга дўстми ёки душман?» мавзусида яна бир муҳокама бўлиб ўтди. Клуб иштирокчилари компьютерга қарамлик тўғрисида суҳбатлашдилар.
Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеяси томонидан «2019 йилни – халқаро маҳаллий тиллар йили» деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди
2019 йил 5 февраль куни хорижий адабиётлар ўқув залида инглиз тилига қизиқувчилар клуби аъзолари ўртасида “Мен саёҳат қилишни яхши кўраман” мавзуси бўйича муҳокама бўлиб ўтди.
Савол: Тоғам - пенсионер, Хоразм вилоятида яшайди. Оилавий шароитига кўра ҳозир вақтинча Фарғона вилоятида яшаяпти. У пенсияни вақтинча яшаш жойига ўтказиши мумкинми, бунинг учун нима қилиш керак?
2019 йилнинг 2 февраль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят-ахборот кутубхона маркази абонемент секторида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг (1441-1501) 578 йиллигига бағишланган “Буюк мутафаккир меросидан биз ҳам баҳраманд” - номли китоб кўргазмаси ташкил қилинди.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳудуддаги барча ахборот-кутубхона муассасаларига методик марказ эканлигини инобатга олиб, АКМ томонидан вилоятдаги барча АРМ ва кутубхоналар билан узвий ҳамкорликни таъминлаш, уларга методик ёрдам бериш ҳамда уларнинг фондлари хақида доимий маълумотларни олиб бориш юзасидан ишлар олиб бориш режалаштирилган.
Савол: Турмуш ўртоғим армияда 2 йил хизмат қилган. Армиядаги хизмат пенсияга чиқаётганда стажга кирадими?
2019 йил 31 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида “Маҳалла – катта оила” мавзусида ахборот дақиқаси ҳамда шу мавзуда китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.