Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказининг фонди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан қарийб 1000 нусхада тақдим этилган адабиётлар билан бойитилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
2018 йил 5 июнь куни АКМ хорижий адабиётлар ўқув залида “Ранглар ва уларнинг психикага таъсири” номли суҳбат бўлиб ўтди.
Бугун “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда Акбар Мирзонинг “Ажал билан юзма-юз” асари муҳокама қилинди.
Бугун АКМ абонемент секторида рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 219 йиллигига “Рус шеъриятининг қуёши” - номли китоб кўргазмаси ташкил қилиниб, секторнинг 1- тоифали кутубхоначиси Г.Тўҳтасинова томонидан кўргазмага тақдим этилган нашрлар шарҳлаб берилди.
Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ҳамда буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов ижодини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги, ҳамда “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш, қўшни давлатлар билан ўзаро маданий-ижтимоий алоқаларни янада ривожлантириш, эл-юртимизни қозоқ ҳамда қирғиз адабиётининг улуғ намояндалари ижоди билан кенг таништириш мақсадида вилоят ахборот-кутубхона маркази фаоллар залида адабий-бадиий тадбир ҳамда расмлар танлови ўтказилди.