Бугун АКМ Абонемент сектори ходимлари ва Фарғона тумани Қишлоқ ҳўжалик ва ҳизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи ҳамкорлигида Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган: “Гиёхвандлик умр заволи” - мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда коллеж директори Э.А.Бобохонов, Фарғона тумани 9229-сонли ҳарбий қисм 7-чегара пости маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари У.Тошбоев, катта лейтенант О.Мухаммаджонов, имом хатиб А.Комилжонов, худуд участка профилактика нозири Б.Камолов, ҳамда АРМ ходимлари ва коллеж талабалари қатнашдилар.