Аҳмад Фарғоний номидаги АКМда 2017 йил июнь ойида ўтказиладиган тадбирлар режаси.
2017 йил 26 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят маданият ва истироҳат боғида республикамизда ҳар йили ўтказиладиган анъанавий “Китоб байрами” бўлиб ўтди.
2017 йил 24 май куни ҳуқуқий ахборот секторида “Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш қафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ҳақида давра суҳбати ўтказилди.
2017 йил 24 май куни вилоят ахборот - кутубхона маркази ҳодимлари учун “Ахборот хавфсизлиги, уни таъминлашнинг усуллари ва тамойиллари” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
2017 йил 23 май куни абонемент сектори ходимлари томонидан Фарғона тумани компьютер технологиялари касб - ҳунар коллежи ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида Нодирабегим таваллудининг 225 йиллигига бағишланган “Нодира шеъриятига таъзим” номли адабий кеча ўтказилди.
2017 йил 23 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ нинг хорижий адабиётлар залида жаҳон адабиётига қизиқувчилар учун филворд-ўйин ўтказилди.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази фонди филолог-шарқшунос Ш.Рустамхўжаев томонидан ҳадя қилинган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурийлар: библиография” китоби билан бойиди.
2017 йил 19 май куни тадбирлар залида “АРМ ишини ташкил этишдаги долзарб муаммолар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Бағдод тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс марказининг 24 нафар кутубхоначилари иштирок этдилар.
2017 йил 15 май куни Бешариқ тумани ижтимоий-иктисодиёт коллежи тасарруфидаги АРМнинг тармоқ кутубхонаси биносида ахборот-ресурс марказида “АКМ ҳужжатларининг юритилиши ва библиографик тавсиф қоидалари” мавзусида семинар ташкил этилди.
2017 йил 10 май куни вилоят ахборот кутубхона маркази ходимлари учун 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” га бағишланган “Хотира муқаддас – инсон қадри азиз” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.