Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

«Экология ва табиат. Ичимлик сувини тежамкорлиги» мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.  28.04.2016 08:01

           2016 йил 27 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ ходимлари учун «Экология ва табиат. Ичимлик сувини тежамкорлиги» мавзусида навбатдаги маънавият соати бўлиб ўтди.
      Тадбирни АКМ директори Ш. Аслонов очиб, Она табиат ниҳоятда гўзал, нафис, унинг инсоният учун марҳамати кенглиги, тирик жонзотларнинг онаси десак  муболаға бўлмаслиги, шу гўзалликка путур етказишдан инсониятни қайтариш, уни маънавий баркамолликка ва келажакка очиқ кўз билан қарашга ундаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлади.
         Йиғма электрон каталог сектори мудири А. Файдиматова табиатни асраш, сувни исроф қилмаслик ҳақида гапириб қуйидагиларни айтиб ўтди: “Сув-бу бебаҳо неъмат, энг зарур ҳаётий эҳтиёжга айланаётган бир шароитда унинг ҳар томчисини қадрлаш, мақсадли ишлатиш, исроф қилмаслик, буни фарзандларимиз учун ҳам кўникмага, одатга айлантириш ҳаммамизнинг бурчимиз, мақсадимиз бўлиши зарур. Шунда шаҳару қишлоқларимизда ичимлик суви таъминотининг бар­қарор бўлишига эришамиз. Қолаверса, ичимлик сувини тежаб ишлатиш билан боғлиқ ишларда ҳаммамиз бирдек масъуллигимизни унутмаслигимиз керак”.