Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Қўқон шаҳрининг тарихий жойларига саёҳат  02.05.2016 08:03

2музей 1016 йил 29 апрель куни “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 44-бандида келтирилган: “Аёллар ва болаларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш” вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида, АКМ ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун Қўқон шаҳрининг тарихий жойлари бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Саёҳатни ташкил этишдан мақсад: ходимларни вилоятимизнинг тарихий шаҳарлари билан таништириш, уларга тарих ва миллий қадриятлардан фахрланиш ҳамда уларга ҳурмат фазилатларини шакллантиришдир.

Саёҳат ўлкашунослик музейи - Худоёрхон саройи билан танишишдан бошланди. Сўнгги Қўқон хони Худоёрхон томонидан 1863-1870 йилларда қурилган мазкур тарихий ёдгорлик дастлаб 3 та қисм ва 114 хонадан иборат бўлган. Ҳозирги кунда фақатгина сўнгги қисми ва 19 та хона сақланиб қолган. Музейда сақланаётган Худоёрхоннинг авлодлари ҳақидаги маълумотлар, ўша давр осори-атиқалари ходимларда катта қизиқиш уйғотди.

                                           IMG_9431    IMG_9447    IMG_9472    

Саёҳат халқ амалий санъати музейида давом этди. Ўймакор усталар томонидан яратилган очиқ айвондаги 98 та устун ва миноранинг  бугунги кунга қадар яхши сақланиб келаётганлиги, айвон пештоқидаги жимжимадор нақшлар, аждодларимиз томонидан қўл меҳнати билан яратилган нафис буюмларни кўздан кечираётиб,  шундай  наслнинг давомчилари эканимиздан кўнгиллар ғурур ва фахр туйғулари билан тўлди.

                               IMG_9586    IMG_9612     IMG_9601