Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ёшларнинг маънавий қиёфаси: одоб - ахлоқ ва кийиниш маданияти” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  04.05.2016 14:03

2016 йил 4 май куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ёшларнинг маънавий қиёфаси: одоб - ахлоқ ва кийиниш маданияти” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Маънавиятли одам яшашдан мақсад нималигини билади, ўз ишида гўзаллик яратишга интилади, кийиниш ва муомала маданиятини юксак савияда эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов айтганидек, “Маънавият инсонни руҳий покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон – эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.

Маънавият ва маърифат сектори мудири Ф. Альмухаметова, инсоннинг феъл-атворини унинг кийинишидан ҳам билиш мумкин эканлиги, пала-партиш, кир-чир кийимда юрадиганларнинг аксарияти бадфеъл кишилар бўлгани каби диду фаросат билан кийиниш юксак одоб белгиси саналишини таъкидлади.

Зиё – Шарқдан, деганларидек, дарҳақиқат, азалий қадриятларимиз бизни мудом одоб-ахлоқли, хушхулқ бўлишга ундайди. Қалб покизалиги инсонни улуғлайди, комилликка етаклайди. Шундай экан, қалб тозалиги либосларимизда ҳам акс этмоғи керак.