Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

«Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси» унвони учун ахборот-кутубхона ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танлови.  15.07.2016 16:08

2016 йил 15 июль куни вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси” унвони учун ахборот-кутубхона муассасалари ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танловнинг 2- вилоят босқичи бўлиб ўтди.

DSC_0956Танловда иштирок этиш учун вилоят ахборот-кутубхона муассасаларидан жами 31 та буюртма тушди. Танлов Низомига кўра танловнинг 1-шаҳар, туман босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган ахборот-кутубхона мутахассислари қатнашдилар.

Мусобақа 3 турда бўлиб, қатнашчилар 1-уй вазифаси шартида танлов иштирокчиси билан танишув, таништирилаётган ахборот-кутубхона муассасаси тўғрисида ахборот, иштирокчи томондан қандай лойиҳа, хизматлар, тадбирлар ташкил этилганлиги, ахборот-кутубхона муассасасининг  фойдаланувчиси бўлишнинг 5 сабаби ва материални профессионал тарзда баён этиш бўйича беллашдилар.

2-турда танлов қатнашчилари ахборот-кутубхона соҳасига оид ҳамда умумий ақл-заковатини аниқлаш мақсадида 4 бўлимда тузилган 65 та  тест саволларига жавоб бердилар.

3 -турда танлов қатнашчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларинидан фойдалана олишдаги маҳоратлари синовдан ўтказилди. Танловнинг ҳар бир  иштирокчиси ўзига берилган мавзу бўйича 15 дақиқа давомида Интернетдан маълумот тўпладилар.

Танловнинг 3 та тур бўйича энг юқори балларни қўлга киритган иштирокчилардан танловнинг 3-республика босқичида иштирок этиш учун Ҳайъат аъзолари томонидан қуйидаги жамоа саралаб олинди:

Дилором Мирзаматова, Фарғона Давлат Университети ахборот-ресурс маркази илмий-услубият бўлими ходими;

Ойшахон Сайдалиева, Қўштепа тумани қурилиш касб-ҳунар коллежи ахборот-    ресурс маркази электрон ахборот технологиялари бўлими мудири;

Нафосат Тошматова, Фарғона тумани ахборот-ресурс маркази 1-тоифали кутубхоначиси;

Миролим Марахимов, кўзи ожизлар махсус кутубхонаси 1-тоифали кутубхоначиси;

Дониёр Мирзалиев,  АКМ китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими бош кутубхоначиси - ғолиб деб топилди ва 3-босқичда қатнашиш учун тавсия этилди.

Ғолибларни табриклаймиз ва танловнинг республика босқичида фахрли ўринларни эгаллашларини тилаб қоламиз.

конк   дир   эчз конк   библ слеп