Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Библиобус болалар ҳузурида меҳмонда  20.07.2016 17:26

        2016 йил 20 июль куни Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ кўчма кутубхонаси Қувасой шаҳридаги иккита Лашкар қишлоғида жойлашган “Меҳнат ва роҳат” ҳамда Дўстлик шаҳарчасида жойлашган “Ниҳол” болалар дам олиш масканида меҳмонда бўлдилар.
      Болалар учун 200 нусхадан ортиқ турли фан соҳаларига оид адабиётлар танлаб олинди. Ҳаммабоп болалар энциклопедияларидан тортиб турли хил бадиий асарлар, эртаклар ва қизиқарли тасвирий альбомлар шулар жумласидандир.  АКМ ходимлари томонидан  таниқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан “Эл ардоғидаги адиб” мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этилди. Йиғилганлар учун кўргазмага тақдим этилган адабиётлар шарҳи ўтказилди. Таниқли ёзувчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган асарлар ҳамда “Икки эшик ораси”, “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”, “Саккизинчи мўъжиза” каби китоблар болаларда катта қизиқиш уйғотди. Кичик ёшдаги болалар учун эртак ўқиб эшиттириш ташкил этилди. “Меҳнат ва роҳат” оромгоҳидаги болалар ўқиган китобларининг қаҳрамонлари ҳақида гапириб, эртаклар муҳокамасида фаол иштирок этган бўлсалар, “Ниҳол” оромгоҳидаги болалар ўртасида китобнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатлардан кўриндики китоб ўқийдиган болалар жуда ҳам кўп экан, уларнинг аксарияти эса ижод билан шуғулланар ва шеърлар ёзишар экан. Шу аснода суҳбат болалар ижодидан парча тинглашга ўтди. Улар энг яқин инсонларига бағишлаб ёзилган шеърларидан ўқиб бердилар, келгусидаги режалари, мақсадлари, жонажон ўлкага, ватанига муҳаббати ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Тадбир ниҳоясида иккала оромгоҳ болалари ва тарбиячилари АКМ ходимларига миннатдорчилик билдирдилар ҳамда библиобус яна меҳмонга келишини сўраб, келгусида ўқимоқчи бўлган китобларига буюртма бердилар. Болалар китоблар билан янги учрашувларни интизорлик билан кутиб қолишларини айтиб хайрлашдилар.

кучма5     кучма11 (2)     кучма9     кучма7