Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Вояга етмаганларни турли маънавий таҳдидлар ва информацион хуружлардан асрашнинг долзарб масалалари” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  27.07.2016 15:27

2016 йил 27 июль куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Вояга етмаганларни турли маънавийМанавият таҳдидлар ва информацион хуружлардан асрашнинг долзарб масалалари” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Ёшлар – миллат ишончи, юрт эртаси, келажак эгалари. Мустақилликнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланди.

Абонемент сектори мудири М. Мамадалиева тадбирни олиб борди ва мамлакатимизда маънан етук ва жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги,  Президентимиз томонидан ёшларга, уларнинг келажагига қаратилаётган  эътибор бежиз эмаслигини таъкидлади. Чунки келажак – ёшлар қўлида.