Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Иброҳим Раҳим таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Истеъдодли, оташқалб ёзувчи” номли китоб кўргазмасининг шарҳи бўлиб ўтди  18.10.2016 15:31

 2016 йил 15 октябрь куни   Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ абонемент секторида таниқли ёзувчи Иброҳим Раҳим таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Истеъдодли, оташқалб ёзувчи” номли китоб кўргазмасининг шарҳи бўлиб ўтди.  Кўргазмада ёзувчининг  асарлари ва ёзувчининг ҳаёти, ижодини ёритувчи мақолалар тавсия қилинган. Ёзувчининг “Қурбонингман”,” Дилхирож”, “Аҳмад Фарғоний”, “Ишбилармон қисмати”,”Муҳаббатнинг уйғониши”  ва бошқа асарлари китобхонлар қалбидан жой олган.

 

 20161018_12412820161018_125705

 

Элимизнинг ардоқли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Иброҳим Раҳимнинг асарларида иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларининг ҳаёти, ўзбек халқининг уруш йилларидаги меҳнат жасорати акс эттирилган. Унинг романлари янги ерларни ўзлаштириш, ёшлар ўртасидаги дўстлик ва муҳаббат, Тошкент зилзиласида ўзбек халқининг сабр-матонати ҳамда қаҳрамонликларига бағишлаган. Асарлар мазмуни ва уларнинг ёзилиш тарихи китобхонларда катта қизиқиш уйғотди. Шарҳни абонемент сектори мудири М. Мамадалиева  ўтказди.