2016 йил 19 октябрь куни “Миллий ва умуминсоний маънавият тушунчалари” мавзусида маънавият соати ўтказилди. Тадбирда вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирок этдилар.
Маънавият тушунчаси ҳаётимизга истиқлолга эришганимиздан кейин кириб келди десак, муболаға бўлмайди. Маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси ва иродасини бақувват, имон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.
Умумий ўқув зали сектори ходими М. Эргашева Истиқлолимизнинг дастлабки қадамларидан бошлабоқ ижтимоий-маданий ҳаётимизда, таълим ва тарбияда маънавиятга, хусусан, миллий ва умуминсоний қадриятларга алоҳида эътибор берилганлиги, маънавиятнинг маъно-моҳияти узоқ йиллик ҳаётий кузатишлар, мустақиллик йиллари тажрибалари ва бугун дунё миқёсида юз бераётган воқеа-ҳодисалар, инсон руҳий оламидаги ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди.