Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  26.10.2016 09:51

   2016 йил 26 октябрь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун  Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

   Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонуни 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган. Мазкур Қонунга Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. Қонун 22 моддадан ташкил топган. Ушбу Қонуннинг мақсади электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

photo_2016-10-27_09-01-13

   photo_2016-10-27_09-01-18

 

 

 

 

 

 

Ҳуқуқий ахборот сектори ходими С. Ахмедова қонун ҳақида гапирар экан,  электрон рақамли имзо тушунчаси, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити, электрон рақамли имзонинг очиқ калити ва улардан фойдаланиш, электрон ҳужжат ҳақида маълумот берди.