Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Аҳмад Фарғоний таваллудининг 1219 йиллиги муносабати билан “Фарғонадан таралган зиё” мавзусида тақдимот бўлиб ўтди.  29.10.2016 09:53

      2016 йил 29 октябрь куни ўлкашунослик секторида Аҳмад Фарғоний таваллудининг 1219 йиллигига бағишланган “Фарғонадан таралган зиё” деб номланган тақдимот бўлиб ўтди.

      Тақдимотдан кўзланган асосий мақсад: китобхонларга илм-фан ривожига, жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Аҳмад Фарғоний ҳақида маълумот бериш, аждодларимизнинг илмий меросларини ёш авлодга етказиб беришда кутубхонанинг ўрнини кўрсатиб беришдан иборатдир.

       Тадбирни ўлкашунослик сектори етакчи кутубхоначиси Дилором Қодирова олиб борди. У буюк алломанинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида гапириб, буюк кашфиётлари, илм-фан равнақига қўшган ҳиссаси, асарлари бўйича маълумот берди.  Шунингдек, Аҳмад Фарғоний ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган слайдлар намойиш этилди.

         Тақдимотда қатнашган китобхонлар  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.