Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси тўғрисида” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  03.11.2016 08:46

2016 йил 2 ноябрь  куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси тўғрисида” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

photo_2016-11-03_09-41-40

2016 йил 12 октябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Сенатнинг ялпи мажлиси давомида демократик ислоҳотларни босқичма-босқич чуқурлаштиришга ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган 10 та масала, шу жумладан, 4 та қонун кўриб чиқилди.

Кутубхона ва ахборот ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири  Д. Раимова  ялпи  мажлис ҳақида гапириб, унда кўрилган масалалар билан қатнашчиларни таништирди. Мажлисда кўриб чиқилган масалаларнинг амалга оширилиши аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш, мамлакатда барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш учун кучли омил бўлиб хизмат қилиши белгилаб берилганлигини айтиб ўтди.