2016 йил 9 ноябрь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Сайлов- демократия кўзгуси” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
АКМ директори Ш. Аслонов мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди. Шу кунларда Президентликка номзодларнинг сайловчилар билан сайлов олди учрашувлари бўлиб ўтаётганлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашганлигини маълум қилди. Шундан сўнг Фарғона телеканали орқали эфирга узатилган Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви ҳақидаги видеофильм намойиш этилди.